«Алга Каракалпакстан» муҳолифат харакатининг лидери Аманбай Сагдуллавнинг укаси Жумабай Сагидуллаев 23 март куни Қирғизистонда 48 соатга қўлга олинган — ҳозир у қўйиб юборилган ва юристлардан ёрдам олмоқда. Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Жумабай Сагидуллаевнинг қўлга олиниши ҳақида 25 март куни «Кылым шамы» раҳбари, ҳуқуқ ҳимоячис Азиза Абдирасулова хабар берган.
«Айни вақтида уни қўйиб юборишган ва Чолпон Джакуповнинг ҳуқуқий клиникасида унга ҳуқуқий хизмат кўрстилмоқда», — деди Азиза Абдирасулова Kloop.kg мухбирига берган интервьюсида.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрича, Жумабай Сагидуллаев «Қорақалпоғистон Республикасининг мустақиллиги учун, Олға Қорақалпоғистон» харакатининг лидери Аманбай Сагидуллаевнинг укаси бўлгани учун қўлга олинган.
Ўзбекистонда Жумабай Сагидуллаев акасининг сиёсий харакати учун таъқибга олинган эди.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидлашича, Жумабай Сагидуллаев Ўзбекистон қонунларини бузмаган ва у 2016 йили Қирғизистонга сиёсий бошпана излаётган қочқин қатори келган.
Қочқинлик сўраган шахс қатори у Қирғизистон давлатининг ҳимояси остида бўлиши керак.
«Кылым шамы» ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистон ҳукуматини «Қочқинлар ҳақидаги» Халқаро қонун меъёрларини сақлашга ва Жумабай Сагидуллаевни ўзбекистонга бермасликка чақирмоқда.
Улар у Ўзбекистонда қийноқларга учраши ва ҳатто ўлимга ҳукм қилиниши мумкин деб ҳисоблайдилар.
2017 йил ёзида Жумабай Сагидуллаев Қозоғистондан қочқинлик сўраган.
У қозоқ ва қорақалпоқ тилларининг ўхшашлиги туфайли бемалол ишлаши ва оиласини Ўзбекистондан олиб келиши мумкин.
Зарурий ҳужжатлар етишмагани боис у Қирғизистонга қайтишга мажбур бўлган. У «Озодлик» радиосининг қозоқ хизматига Қирғизистонга қайтса уни Ўзбекистон махсус хизматлари топиши ва ўғирлаши мумкинлигидан хавотирланаётганини айтган.
Жумабайнинг акаси, Аманбай Сагидуллаев, «Мустақил Қорақалпоғистон учун— Олға Қорақалпоғистон» муҳолифат харакатининг бошқаради ва «Ўзбекистон ҳукуматининг оккупацион сиёсатига» ва президент Шавката Мирзиеевга қарши туради.
У бир неча бор ўзбек ҳукумати уни ва оиласини таъқиб қилаётгани ҳақида айтиб келган.
Аманбай Сагидуллаев 2011 йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга қочган, беш йил давомида қочқинлик мақомни сўраб келган. У 2016 йили қочқинлик мақомини олиб, Норвегияга жойлашган.
Унинг харакати Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистондан чиқиб мустақил бўлиши учун интилади.
Қорақалпоғистон Ўзбекситоннинг шимолий-ғарбида жойлашган автоном республикаю Республика аҳолисининг асосий қисмини ўзбеклар, қорақалпоқлар ва қозоқлар ташкил қилади.
Сагидуллаев Ўзбекистон ҳукуматини автоном республиканинг ички ишларига аралашишда айблайди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Қорақалпоғистоннинг бир неча млрд долларлик даромадини олади, унинг ўрнига эса республика бюджетига 180 милн доллар ажратилиб, қорақалпоқлар қашшоқлаштирилмоқда.
«Биз Қорақалпоқ фуқаролари сўз эркинлиги, танлов эркинлигига эга бўлишларини, Қорақалпоғистон Республикасининг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишдан қўрқмасликларни истаймиз», — деб ёзади Аманбай Сагидуллаев ўз харакатининг сайтида.