Кемеровадаги савдо марказида юз берган ёнғиндан 64 киши ҳалок бўлди. Нималар маълум?

902
Сурат: Максим Киселев / «Спутник»

Кемеровадаги «Зимняя вишня» савдо марказида юз берган ёнғин вақтида 64 киши, жумладан 9 бола ҳалок бўлди. Алангаларни 12 соат ўтибгина сўндиришга эришилди. Россия ФҲМси берган маълумотга кўра, бинодаги ёнғин сигнали ишламаган, жабрланганларнинг кўпчилиги эшиклар ёпиқ бўлгани учун бинони тарк этолмаган.

Нима бўлди?

«Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғин 25 март кундузи бошланган, ўт ўчирувчилар фақатгина 12 соатдан сўнг ёнғинни бартараф қила олдилар. Россия Тергов комитетининг маълумотига кўра ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлган, яна олти киши бино вайроналари ичида қолган.

Ёнғин бинонинг тўртинчи қаватидаги ўйингоҳ ва кинотеатрдан бошланган. Россия Тергов комитети ёнғин электр симларининг қисқа туташуви ёки ўйин хонасидаги поролоннинг тасодифан ёқиб юборилиши оқибатида чиққан бўлиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.

Бинодаги ёнғин сигнализацияси ишламаган, қўшимча чиқиш эшиклари эса ёпиқ бўлган, бинодагиларни хавфсиз ерга кўчириш ишлари ташкил қилинмаган. Кўпчиликка мустақил ташқарига чиқишга тўғри келган.

Россия Тергов комитети хабар қилишича, савдо марказининг қоравули ёнғин ҳақидаги сигналдан сўнг ёнғин сигнализациясини ўчириб қўйган. Унинг ҳозир қаерда экани хавфсизлик хизматига номаълум, уни қўлга олиш керакми ё йўқми буни милиция хал қилади.

Ўлганлар орасида болалар ҳам бор

Камида тўққиз бола марказнинг тўртинчи қаватидаги кинозалда ҳалок бўлди. Россия ОАВ хабар қилишича, ёнғин бошлангандан сўнг улар ота-оналарига залдан чиқа олмаётганларини айтиб, видолашишган.

Кўпчилик қутилиш учун ойналардан сакраган. Уларнинг айримларини юмшоқ матолар ёрдамида ушлаб қолиш имкони бўлди, лекин кўпчилик йиқилиб турли тан жароҳатлари олди. Қирққа яқин киши касалхонага етказилди.

Кемерова вилоятида 26 мартдан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Ҳукуматнинг муносабати

25 мартда федераль телеканаллари ўз дастур режаларини ўзгартиришмади ва Кемеровада бўлган воқеани жонли олиб беришмади. «Первый канал», «Россия-24» ва НТВ ёнғин ҳақида кечки хабарлар дастурида билдиришди. Кейинги кун 26 мартда эса кўрсатувлар тартибидан кўнгил очар дастурлар олинганини эълон қилишди.

Россия президенти Владимир Путин ўлканинг ФҲМ раҳбари Владимир Пучковни Кемеровага ёнғин оқибатларини бартараф қилиш учун жўнатди.

Воқеа шоҳидларидан бирининг айтишича ёнғин бўлган ерда Кемерова вилоятининг губернатони Аман Тулеев бўлмаган. Тулеевнинг ўзи эса ФҲМ раҳбарининг талаби билан у ерга бормаганига  унинг картежи қутқарувчилар гуруҳига халал бериши мумкинлиги сабаб бўлганини билдирди.

Ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оиласига ва жабрланувчиларга бир миллион рубл бадал тўланишини билдирди.

Мазкур воқеа бўйича жиноий иш қўзғалди. Полиция сўроқ қилиш мақсадида тўрт кишини, жумладан савдо маркази эгаси Надежда Судденокни қўлга олди.

Mash телеграм-каналининг хабар қилишича, савдо марказидаги ёнғин хавфсизлигига масъул бўлган Александр Никитин махсус билимга эга бўлмаган ва ҳеч қачон махсус техникалар билан ишламаган. Унинг асл касби эса ошпазлик.