Бишкекликлар қандай нафас олмоқда ва ифлос ҳаво уларнинг соғлигига қандай зиён етказмоқда

739
Фото: Виталий Белошапкин / ЛИВЕНЬ.Living Asia

Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БДДССТ) маълумотига кўра, дунёда ҳар тўққизинчи ўлимга ҳавонинг бўлғаниши сабабчи. Бу атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган соғлиқ учун асосий хавф туғдирувчи факторлардан бири.

Бишкекнинг турғунлари қандай ҳаводан нафас олади?

Қирғизистоннинг пойтахтида ҳавони кўз билан қарабоқ баҳоласа бўлади. Агарда сиз Бишкекнинг жанубий қисмидаги тоғ этакларига чиққан бўлсангиз, шаҳарни қоплаб турган қора тутунни кўра оласиз.

Қирғиз гидрометининг маълумотига кўра, сўнгги 11 йилда Бишкекнинг атмосферасида зарарли моддалар концентрацияси миқдоридан ортиб кетган — бу шаҳарликларнинг касалликка чалинишига ва патологияларга олиб келиши мумкин.

Азот диоксиди нафас олиш йўлининг иллатларини қўзғайди. Унинг миқдори  ўртача 11 йилда 1,3 марта берилган меъёрий концентрациядан ошиб кетган. Азот диоксидининг бош манбаси — уйларни истиш вақтидаги ёниш процесслари, электр энергиясини ишлаб чиқиш ва машиналар двигателларининг ишлаши.

Азот оксидининг ҳаводаги  йирик концентрацияси одамларга ҳолсизликни, бош хасталикларини, кўнгил айнишини, қон томирларини ва юрак уришини тезлатишни, танани қичиштиришни, нафас йўлларини ва ўпка касалликларини келиб чиқишига олиб келади.

Формальдегид — бу канцерогенли заҳарли модда. Унинг ҳавода кўплиги  одам организмида аллергия, зарарли шишлар, лейкемия ва мутацияли ўзгаришларни чиқишига олиб келади. Бишкекда йўл берилган меъёрдаги параметрлардан тўрт карра юқори.

Шаҳарни ривожлантириш бўйича матахассис Атай Самийбек Бишкекнинг газлашганининг сабабларидан бири сифатида шамолни йўналишини бузган тартибсиз тиғиз қурилишлар деб ҳисоблайди — Бишкекда шамолнинг тезлиги билан йўналиши ўзгариб, шаҳар ҳаволаниши ночорлаша бошлаган.

«Режалаштириш вақтида [шаҳар қуришда] ҳудуднинг иқлим ўзгачалигини ёдда сақлаш керак. Сув этакларида қурулиш маън этилган буфер зоналарнинг мақомини бериш керак. Асосий ўтувчи йўлларда янги қурилиш объектларини солишда биноларнинг жойлашишини дастлаб ўйланмоқ [керак]. Қурилаётган бино шамолнинг йўналиши билан тезлигини бузмаслиги керак», — дейди у.

Самибекнинг аниқлашича, Бишкекда экология вазиятига янги маҳаллаларнинг ҳисобидан шаҳарни кенгайтирилиши таъсир қилган, чунки  у томонда қишда асосан кўмир ёқилади. Бу ҳавони булғанишига  олиб келади. Булғанишнинг яна бир асосий фактори — бу катализаторлари бузиқ ёки сифати ёмон ёқилғи мойларини қўлланувчи машиналарнинг тутунлари.

Ёмон ҳаво — ёмон соғлиқ

«MoveGreen» экология ҳаракатининг директори Мария Колесникова Бишкекда ҳавонинг бузилганидан хафаланган ва шу сабабли улар бу муаммони ўз зимасига олишга қарор қилганликларини айтди. Экофаолларнинг жамоаси шаҳарда ҳавонинг қаттиқ зарралар концентрациясини ўлчовчи датчикларни ўрнатиб, бу маълумотни шаҳарликлар учун маълум қилишган.

Уни Aba.kg мобил иловасидан кўриш мумкин — у ерда ҳар беш дақиқа сайин Бишкекнинг уч еридан маълумот кўрсатилади. Балким, шаҳарнинг ҳавосини булғанганини кўришга бу етарли эмасдир, бироқ бу қайси районларда ҳаво соғлиққа хавф туғдираётганлигини тушунишга имкон яратади.

Фаоллар бу илованинг ёрдами билан шаҳарликлар булғанган ерлардан узоқлашиб, ўз маршрутини туза олишади деб ҳисоблашади.

«Бир марта мен ИЭМнинг ҳудудида яшовчи аёл билан суҳбатлашиб қолдим. У аллергиядан жабр кўраётганидан ва уйининг дерезаларида бир ойдаёқ қора куялар йиғилиб қолишини айтиб берди. У бу нарсани ўзи яшаётган район билан боғлай олмайди, бироқ у шаҳарнинг чекка томонига чиққанда ўзини яхшироқ ҳис қилишини аниқлади», — дейди Колесникова.

Ҳавонинг ёмонлиги организм учун жиддий асоратларга туртки бўлади. ДССУнинг баҳоси бўйича, ҳавонинг булғаниши сабабли одамларнинг эрта ўлими кўп ҳолда инсультдан, юракнинг ишемия касаллигидан, қуйи нафас олиш йўллари инфекцияланишидан ва ўпка саратонидан бўлади.

Сўнгги 11 йилдаги статистика бундай касалликларнинг сони Қирғизистонда кун сайин ўсиб бораётганини кўрсатиб турибди.

Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, йил сайин ўлкада нафас олиш органларининг касалликлари туфайли 2 мингга яқин киши вафот этади. 2006-йилдан бери ўпка касалликлари билан жабрланган қирғизистонликларнинг сони 93 800 одамга етган — ҳозир уларнинг сони ярим миллиондан ортиқ.

Юракнинг ишемик касалликлари билан оғриган қирғизистонликларнинг сони сўнгги 11 йилда икки карра ўсган: 2006-йили (умумий ҳалқнинг 0,66 фоизидан) 34 мингдан  ортиқ ҳолат руйхатга олинган, шунингдек 2016-йили (халқнинг 1,4% фоизидан) касалликларнинг сони деярли 83 минг кишини ташкил қилади. Аниқроқ айтганда, 2016-йили 1000 кишининг ичидан 14 қирғизистонлик бу дарддан азият чеккан.

Шунингдек, Бишкекда бу рақам ундан ҳам ёмон: агарда 2006-йили ишемик дарди билан 1000 қирғизистонлик ичидан 18 нафари жабр кўрган бўлса, 2016-йили уларнинг сони 32га етган. Албатта, юрак касалликларининг кўпайиши кўплпаб факторларга боғлиқ — стресс, яшаш шароити ва унинг сифати, бироқ ҳавонинг ҳолати   — асосий сабаблардан бири.

Бишкекликлар соғлиққа зиён етказувчи ҳаводан нафас олишга мажбур. Ҳавонинг булғанишига шаҳарда тартибсиз тиғиз қурулиш, дарахтларни кесиш, атмосферага чиқаётган чиқиндиларнинг назорати етарли даражада эмаслиги ва шаҳарнинг атрофида хусусий секторнинг кўпайиши таъсир этмоқда.

Бишкекда ҳавони яхшиланиши учун қурулишга, шаҳарни режалаштиришга ва транспорт инфраструктурасига масъул шаҳар ҳукуматининг фаолияти керак.

Шаҳарликлар Бишкекда ҳавонинг сифатини яхшилаш учун нималар қила олишади ва улар давлатдан нималарни  талаб қилишлари керак?