Қирғизистонда Россия президентлик сайлови учун 10 минг киши овоз берди

740
Фото: Азат Рузиев

Қирғизистоннинг олти катта шаҳрида 10000дан ортиқ киши Россия президенти сайлови қатнашиб, овоз берди. Бишкекдаги Россия элчихонаси биносида очилган сайлов участкасида сайловчиларнинг катта навбати ҳосил бўлди.

10000 дан кўпроқ Россия фуқаролари Қирғизистоннинг олти йирик шаҳарларида очилган сайлов участкаларида Россия президенти сайловларида ўз овозларини бериш имконига эга бўлдилар.

Сайлов участкалари Бишкек, Ўш, Кант, Қоракўл, Қораболта ва Чолпоната шаҳарларида очилди.

Гувоҳлар Ўш ва Бишкек шаҳрида овоз беришни истаганларнинг узун навбати ҳақида хабар беришди.

Бишкекдаги Россия элчихонасининг биносида навбатда турган сайловчиларнинг видеоси YouTube видеохостингига фойдаланувчи Азиз Пиримқулов томонидан юкланган.

Kloop.kg журналисти ҳам элчихонадаги навбат кутишни тасвирга олди. Элчихонадан хабар қилинишича сайловчиларнинг навбати участка очилган вақт, эрталабки саккиздан бошланиб, таҳминан 17:00га келиб тўхтаган.

Россия президентлиги сайловларида саккиз номзод, жумладан амалдаги президент Владимир Путин, шунингдек Ксения Собчак, Владимир Жириновкий, Григорий Явлинский ва Павел Грудинин бор.

Агар ушбу сайловда Путин ғалаба қозонса, унинг бошқаруви 2024 йили, у 71 ёшга кирганда якунланади.

Владимир Путин биринчи бор Россия президентлигига 2000 йилнинг 7 майида ўтирган. Шундан сўнг яна икки карра 2004 ва 2012 йили сайловда ғалаба қозонган.