Омуркулов давлат хизматлари «арзон хизматлар»ни эмас, «сифатлисини» танлаши учун давлат харидлари қарорига ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди

787

КСДПнинг лидери ҳукуматга давлат идоралари арзон хизматларни танлаб олмаслиги учун давлат харидлари қарорига ўзгартиришларни ишлаб чиқиш таклифини берди.

Омуркуловнинг айтишича, амалдаги қонун бўйича муассасалар қиммат бўлмаган хизматларни сотиб олиши керак экани ишнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Бундан ташқари, тендер комиссиясининг аъзолари товарнинг ёки хизматнинг сифатига имтиёз беришда ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан текширувга объект бўлиш хавфида туришади», — деди у жиноятчилик билан курашиш ва Қирғизистонда бизнес хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажлисда.

КСДПнинг лидери билдиришича, бундай муносабат сабабли «давлат ишхоналари тендер ўтказишдан қўрқишади».

«Пул сиёсати эмас, сифат асосий критерий бўлиши керак», — деди Омуркулов.

Бунга қадар давлат харидларини ўтказишда қоида бузарликлар бўлгани сабабли бир неча жиноят ишлари қўзғалган.

Масалан, 2018-йилнинг 3-мартида махсус хизматлар «Электр станциялари» компаниясининг бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоевни қўлга олишган. У йирик миқдордаги маблағни чиқариш ҳамда ўғирлашда гумонланган.

МХДКдан маълум қилинишича, ИЭМни таъмирлаш ишлари бўйича тендер қонун бузарликлар билан ўтган. Тергов версиясига кўра, таъмирлаш ишларини олиб боришга пудратчи билан тузилган келишув сохта бўлган, таъмирлаш ишлари эса Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) ўз кучи билан ўтказилган.

Мазкур фактнинг асосида «Йирик миқдордаги мулкни ўзлаштириб олиш», «Тендерларни ўтказиш тартибини бузиш», «Ваколатларини суистеъмол қилиш» ҳамда «Хужжатларни қалбакилаштириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Депутатлар аввалроқ ҳам давлат харидлари қонунига ўзгартириш киргизишни таклиф қилиб келишган.

Ўтган йилнинг мартида «Онугуу-Прогресс» фракциясидан депутатлар Мирлан Бакиров ва Бакит Торобаев, шунингдек, «Киргизстан» фракциясининг депутати Айтмамат Назаров қонунга ўзгартириш киргизишга чаиқриб, қишлоқ ҳукуматларини давлат харидлари учун 700 минг сомга қадар тендерларни ўтказишдан бўшатишни таклиф қилишган.

Таклифда депутатлар қишлоқ ҳудудида давлат ходимларига «Давлат харидлари» қонунни ижро қилиш ва интернет билан боғлиқ муаммолар сабаб қийинчиликларга учралишини айтишган.