КСДПнинг қурултойи 31-мартда бўлиб ўтади

802

Социал-демократларнинг умумреспублика қурултойи ўтадиган ер ҳозирча аниқланмади. Кун тартибида асосий масала партиянинг раисини сайлаш бўлади.

КСДП фракциясининг депутати Аида Касималиева «Клооп»нинг мухбирига қурултойнинг ўтадиган куни 31-мартга белгиланганини хабар қилди.

«Қурултой ўтувчи ер ҳозирча аниқмас. Уюштурув масалалари ҳозир ҳал этилмоқда», — деди у.

Унинг айтишича, кун тартибида асосий масала партиянинг раисини тайинлаш бўлади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов Атамбаев — партиянинг раислик хизматига ёлғиз номзод эканини билдирган.

Атамбаев 2017-йилнинг 20-ноябрида ўзининг хулосаловчи матбуот мажлисидан кейинги парламент сайловига депутатларни тайёрлашини ва улар билан бирга руйхатга биринчи бўлиши мумкинлигини билдирган.

Партиянинг қурултойи номаълум сабабларга кўра бир неча марта сурилган. Бошида тадбир январнинг охирига, шундан сўнг февралнинг охирига белгиланган.