Фақат икки нафари қолди. Сапара Исаковнинг жамоаси 8 ойда қандай ўзгарди

800
Сапар Исаков Тўқмоқ мактаб ўқувчилари билан 2017 йил сентябрида. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министр Сапар Исаков 2017-йилнинг августида, ўз хазмат ўрнини эгаллаб ўтирган амалдорларни ҳисобга олмаганда, янги етти министр билан биргаликда ҳукуматни етаклай бошлаган. Саккиз ой ўтгандан кейин Исаковнинг жамоаси деярлик тўлиғи билан ўзгарди. Ўзи билан биргаликда министрлар кабинетига келганларнинг ичидан фақатгина икки кишигина қолди.

«Ёш ва ғайратлилар». Барчаси қандай бошланган?

40 ёшдаги Сапар Исаков ўтган йилнинг августида ҳар бир депутат Қирғизистонни ривожлантириш режалари муҳокама қилинган парламентнинг узоқ давом этган йиғинидан кейин премьер-министр бўлган.

КСДП фракцияси  ўша вақтда ўз номзодларини мақтовларга кўмишган. Депутат Торобай Зулпукаровнинг айтишича, юқорида Исаков ва унинг жамоасини «яхши ишловчи» «ёш ва шижоатли» кишилар деб аташган. Социал-демократларнинг лидери Иса Омуркулов Исаковнинг дастурини «амалга ошириш мумкин, бироқ қийин» — агарда у 70-80 фоизга бажарилса унда бу ҳам яхши деб айтган.

Исаков депутатларнинг олдидаги нутқида, унинг дастури «ўлканинг барча муаммоларини ҳал қилади» деб ваъда қилиб, ўз жамоасининг аъзоларини, асосан иқтисод министрлигига номзод бўлаётган 30 ёшдаги Артем Новиковни ҳимоя қилган. Депутатлар ҳукумат аъзоларининг ёшлари ва ўлка бошқаришдаги тажрибасига шубҳа қилишган.

Натижада депутатлар 12 соатдан сўнг парламентда янги ҳукуматнинг таркибини ва премьер-министрни мақуллаган. Исаковнинг министрлар кабинети учун 97 депутат овоз берган, олти киши қарши бўлган.

Сапар Исаков ҳукуматининг 2017 йил августидаги илк ишчи йиғини. Унинг ёнида (чапдан ўнгга) вице-премьерлар Дуйшонбек Зилалиев, Толкунбек Абдигулов, Чолпон Султанбекова ҳамда Темир Жумакадирова. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Шундай қилиб Исаковнинг ҳукуматида аввалги ҳукуматда эски кадрлар орасида ишлаган ёш министрлардан иборат блок тузилган. Улар:  премьер-министр доҳил 8 янги амалдор ҳамда эскилардан 14 киши.

Исаков ҳукуматининг янги министрлари:

  • Премьер-министр — Сапар Исаков;
  • Биринчи вице-премьер-министр — Толкунбек Абдигулов;
  • Иқтисодий масалалар бўйича вице-премьер-министр — Дуйшонбек Зилалиев;
  • Хавфсизлик масалалари бўйича вице-премьер-министр — Темир Жумакадиров;
  • Экономика министри — Артем Новиков;
  • Саноат, энергетика ҳамда табиий бойликлардан флйдаланиш давлат комитетининг раиси — Улан Рискулов;
  • Ахборот технологиялар ҳамда алоқа комитетининг раиси — Нурбек Абасканов;
  • Ҳукумат аппараттининг етакчиси — Нурханбек Момуналиев;

Аввалги ҳукуматнинг «эски» кадрлари:

  • Ижтимоий масалалар бўйича вице-премьер-министр — Чолпон Султанбекова;
  • Молия министри — Адилбек Касималиев;
  • Қишлоқ хўжалик министри — Нурбек Мурашев;
  • Йўл транспорт министри — Жамшитбек Калилов;
  • Билим бериш ва илм министри — Гүлмира Кудайбердиева;
  • Юстиция министри — Уран Ахметов;
  • Ташқи ишлар министри — Эрлан Абдилдаев;
  • Ички ишлар министри — Улан Исраилов;
  • Фавқулотда ҳолатлар министри — Кубатбек Боронов;
  • Маданият, ахборот ва туризм министри — Туголбай Казаков;
  • Соғлиқни сақлаш министри — Талантбек Батиралиев;
  • Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт министри — Таалайкүл Исакунова;
  • Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг раиси — Мирбек Касимкулов;
  • Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг раиси — Абдил Сегизбаев.

Исаков «Настоящее время»  нашрига берган интервьюсида мазкур таркибни «тажрибали катта авлод ва ёшлардан» ташкил топган «тўғри симбиоз» деб атаган.

«Ёшларнинг ғайрати катта ёшдагиларнинг тажрибаси билан бирга қўшилиб, бизга қандайдир бир тараққиёт турткисини беради», — деган у.

Сапар Исаков 2017-йилнинг сентябрида қирғиз спортчилари билан селфи қилмоқда. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Янгиланган команда ҳозир қандай вазиятда?

Бироқ охирги 8 ой ичида турли сабаблар боим ҳукуматдан Исаковнинг командасидаги беш киши ўз хизматларидан кетишган.

7-октябрь: Ҳукумат тузилгандан кейин бир ойдан ортиқ вақт ўтгач вице-премьер-министр Темир Жумакадиров йўл ҳалокатида вафот этиб, кейинчалик унинг ўрнига ҳукуматнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили Дайир Кенекеев келган.

17-ноябрь: Чехиянинг Liglass Trading компанияси билан боғлиқ талаш, президентлик сайлови бўйича бир томонлама билдирувларидан ҳамда бошқа айбларнинг ортидан ҳукуматдан вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев кетган. Унинг ўрнига Молия бозорини назорат қилиш бўйича давлат хизматининг раиси Санжар Муканбетов келган.

21-декабрь: Биринчи вице-премьер-министр Толкунбек Абдигулов ўзининг Миллий банкдаги аввалги раислик ўрнига қайтган. Шунингдек вице-премьерлик хизматига унинг ўрнига Аскарбек Шадиев келган.

3-март: Давлат технологиялар ва алоқа давлат комитетининг (ДТАДК) раиси Нурбек Абасканов эгаллаган хизматидан кетган. Сабаби хизмат текшируви ДТБДКга қарашли Давлат алоқа агентлиги (ДАА) Абаскановнинг фирмасига лицензия берганини аниқлаган. Мазкур вазифага унинг ўринбосари Медер Курманбеков келган.

12 мартда: Президент аппаратининг раҳбари Нурханбек Момуналиев «халқаро хужжатларни тайёрлашда келтирилган хатолар» учун истеъфога кетган.

Натижада Сапар Исаковнинг дастлабки командасидагиларнинг ичидан икки марта хайфсан олган Артем Новиков ва Саноат, энергетика ва ер бойликларидан фойдаланиш давлат комитетининг раиси Улан Рискулов қолган.

Аввалги ҳукуматдаги «тажрибали ака-опалар» орасидан Маданият министри Туголбай Казаковни ҳисобга олмаганда деярли барчаси ўз хизматларини сақлаб қолишган. Туголбай Казаков дафн қилинган мўмиё жанжали туфайли хизматдан кетган, шунингдек унинг ўрнига КТРКнинг собиқ директори Султан Жумагулов келган.

Ҳукуматнинг 13-мартдаги кенгаши. Исаковнинг ёнида Толкунбек Абдигулов ва Дуйшонбек Зилалиевнинг ўрнига келган вице-премьерлар Аскарбек Шадиев ва Санжар Муканбетов. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Коммуникациялар бўйича эксперт Азим Азимов «Контекст» кўрсатувининг январдаги сонида Исаков командасини  «ҳукуматдаги ёт бадан» деб атаган. Азимов Исаковнинг тарафдорларига «яхши билим ва ривожланган дунё танув» борлигини, бироқ уларнинг ижроий ҳукуматида тажрибаси йўқлигини айтган.

Исаковнинг ўн маслаҳатчиси

Исаков командасига у ким билан келганига эмас, ўз премьерлиги вақтида тайинланган маслаҳатчиларини ҳам қўшса бўлади — бу умумий қилиб айтганда 10 киши: тўрт нафари расмий тайинланиб, маош олишади, шунингдек олтитаси жамоатчилик тартибида ишлайди.

Маслаҳатчиларнинг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Штатдаги маслаҳатчилар:

  • Талант Султанов
  • Мурад Омоев
  • Гулнура Торалиева
  • Каликбек Султанов

Жамоатчилик тартибидаги маслаҳатчилар:

  • Бермет Турсункулова
  • Эсенкул Момункулов
  • Назик Бейшенали
  • Юлия Калиниченко
  • Алексей Коротеев
  • Татту Мамбеталиева

10 маслаҳатчининг деярли барчаси олий ўқув юртини якунлаган жамоат арбоблари. Кўпчилиги ёш  экани билан фарқланади, масалан, танспорт министри Каликбек Султанов ва кардиохирург Алексей Коротеевни қўшмаганда уларнинг ўртача ёши — 40да.

Умуман олганда жамоатчи маслаҳатчиларни тайинлаш ижобий қабул қилинган. Премьер-министр уларнинг ҳаққини тўламасдан қарорларни натижали қабул қилиш учун ушбу маслаҳатчилар таҳлилчилар ролини бажаришади.

Ҳукуматнинг матбуот хизматининг маълумоти бўйича, тайинланганларидан бери маслаҳатчиларнинг биттаси ҳам ўз хизматидан бош тортмаган.

 

Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов