Қирғизистон ДРХнинг Транспортни рўйхатга олиш бошқармаси ходимлари давлат худудига «Лексус LX470» русумидаги икки автомобилни ноқонуний олиб киришга ёрдамлашишда гумонланмоқда. Бош прокуратура давлатга 2 млн 285 минг сом зиён етказилиши бўйича жиноий иш очди.
Бош прокуратуранинг билдиришича, 2017-йили ДРХга қарашли Транспорт воситаларини рўйхатга олиш департаментининг амалдорлари қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб, «Лексус GX 470» русумидаги икки авто машинани рўйхатга олишган.
«Интерполнинг Қирғизистондаги бюроси берган маълумотга кўра, бу авто машиналар тегишли божхона тўловларисиз Қирғизистон ҳудудига Грузиядан олиб келинган», — дейилади маълумотда.
Давлатга 2 млн 285 минг сом миқдорда зарар келтирилган.
Бош прокуратура «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш», «Контрабанда» ва «Божхона тўловларини тўлашдан қочиш » моддаларининг асосида жиноий иш қўзғади.