Ҳукумат «Ақлли шаҳар» бўйича «Хуавэй» билан ҳамкорликдан бош тортди

781

Қирғизистон ҳукумати «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шартномадан бир томонлама чиқди. Унга ҳамкор инвесторларнинг лойиҳа муддатига амал қилишмагани сабаб бўлган.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати 14-мартда билдиришича, Қирғизистон томон хитойлик ҳамкорлар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги боис «Хуавэй» компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Ҳукуматнинг матбуот котиби Урмат Кабилова «Клооп»нинг мухбирига ҳукумат «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро сармоядорларни ва ҳомийларни излашини айтди.

«Биз учун бу биринчи ўриндаги лойиҳа, шундо ҳам икки ойдан ортиқ вақт куттик. Ҳозир биз ўз кучимиз билан ҳалқаро донорларнинг ва бизнес-тармоқларининг ёрдамини жалб қиламиз. Лойиҳа четга суриб қўйилмайди, лекин биз уни ишга оширилишини модификациялаймиз», — деди Кабилова.

Инвестицияларни тезлатиш ва ҳимоя қилиш бўйича агентликнинг директори Эсенкул Момункулов Қирғизистоннинг ҳукумати «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга киргизиш учун «Хуавэй» ресурсларидан фойдаланишни истаганини айтди.

«Ҳамкор инвесторлар лойиҳанинг амалга оширилишини чўзаётгани сабабли ва айни вақтда йўлларда бизнинг фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазият оғир аҳволда қолаётгани сабабли биз бу лойиҳани ўз кучимиз билан ишга оширишга қарор қилдик», — деди Момункулов.

Ҳукумат 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» ширкати билан битим тузган. «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга ошириш 60 млн долларга баҳоланган. Ҳукумат камераларни ўрнатишга кетган харажатларни инвесторларга жаримадан тушган пуллар ҳисобидан тўлаб туришни режалаштирган.

Ҳукумат илк камераларни Бишкек ва Ўшнинг йўлларида январнинг сўнгидаёқ ўрнатишни ваъда қилган.

Лекин январ сўнгида камералар ўрнатишни «Хуавэй» Қирғизистонга камераларни олиб келмагани сабабли номаълум муддатга жилдиришган.

Инвестиция битими 2015-йили молия полицияси «Хуавэй»ни Эркештамдан Ўшгача толали-оптик алоқа линияларининг қурилиш нархларини кўтариш бўйича айблашига қарамай тузилган.

Шу сабабли молия полицияси «Хуавэй»нинг Бишкекдаги идорасининг барча ҳисобларини ва мулкини қамоққа олган. Компаниянинг Қирғизистондаги етакчилигига қарши сиртдан қамоққа олиш ҳукми чиқарилган.

Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ  шундан бери Бишкекнинг кираверишидаги чорраҳаларгагина бир неча камералар ўрнатилган.