ТИМ: АҚШда жинсий шилқимлик бўйича айбланган шахс Қирғизистон фуқароси ҳисобланади

609

Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) Чикагода жинсий шилқимлик бўйича гумонланиб қўлга олинган шахс Қирғизистон фуқароси бўлиб ҳисобланишини билдирди. Бундан ташқари, полиция унга қарши одам ўғирлаш ва эркинликдан мажбурлаб ажратиш бўйича айб қўйилган.

ТИМ билдиришича, қўлга олинган шахс Қирғизистоннинг АҚШдаги ва Канададаги элчиликларининг маълумот базаларида бўлишига қарамай Америка ҳукумати расмий турда дипломатик ваколатхонани қўлга олиш бўйича хабардор қилмаган.

Қирғизистоннинг ТИМи қирғизистонлик қўлга олингани  ҳақида маълумотга далил сифатида Чикаго полицияси  департаментининг маълумотларига таянмоқда.

Полициянинг сайтидаги ҳужжат чиндан ҳам гумондор шахс 3-мартда Чикагонинг О’Хара аэропортида қўлга олинганини кўрсатади, бироқ унда қўлга олинган шахснинг фуқаролиги ва миллати кўрсатилмаган.

Полиция унга жинсий шилқимлик, шунингдек одам ўғирлаш ҳамда озодликдан ажратиш бўйича оғирлаштирувчи ҳолатдаги айблар қўйилмоқда.

«Спутник» нашри қўлга олинган шахснинг опаси билан боғланган.

«Укам умуман жанжалкаш эмас, унинг характери юмшоқ», — деб билдирган у.

Унинг айтишича, укаси Чикагода етти йилдан бери қонуний тарзда яшайди ва ишлайди. У ўша ерда бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган ва уларнинг 1,5 ёшдаги боласи бор.

Бу воқеа ҳақида 6-мартда Американинг ChicagoTribune нашри билдирган. Журналистлар тергов ишининг материалларига таяниб, қўлга олинган одам Чикагода такси хизматида ишлаганини ёзишган. Унинг машинасига бир қиз ўтирганда у одам «мижози маст эканини» пайқаган. У машинанинг эшикларини бекитиб, мижоз қизни бир соатдан ортиқ чиқармай қўйган деб айтилади мақолада.

«У мижозидан жинсий яқинлик талаб қилган. У бош тортганда ҳайдовчи мижоз қиздан, устидаги кийимини ечсагина қўйиб юборишини билдирган. Қиз кийимининг ярмини ечганда у маҳкам ушлаб олиб, талаб қўйишни давом этган», — дейилади нашрнинг мақоласида.

Нашрнинг маълумотига кўра, мижоз қиз таксидан пул олгани билан унинг ҳайдовчиси жабрланувчини икки кўча қувиб, йўлини тўсиб уни машинага қайтаришга ҳаракат қилган.

Шундан сўнг у қўлга олиниб, суд уни гаров қўйиш шарти билан бўшатишдан бош тортган.