МХДК «Электр станциялар» ишхонасининг техник директори Алмаз Жусупбековни қўлга олди

367

 


Алмаз Жусупбеков. Сурат: «Кабарлар»

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари «Электр станциялар» ишхонасининг техник директори Алмаз Жусупбековни қўлга олишди. У  Бишкекнинг иссиқлик марказидаги авария туфайли қўзғалган жиноий иш бўйича қамоққа олинди.

МХДКнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдиришича, ҳозирда Жусупбеков махсус хизматнинг тергов изоляторида сақланмоқда.

Матбуот котиби Жусупбеков Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария бўйича жиноий ишга алоқадор сифатила қўлга олинганини қўшимча қилди. Бироқ Сулайманов Жусупбеков айнан нимада гумонланаётгани ёки айбланаётганини бўйича аниқ жавоб бергани йўқ.

Бу «Электр станциялар» ишхонасининг ходими қўлга олинган иккинчи ҳолат. 3-мартда МХДК ишхонасининг бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоевни қамоққа олган. У   йирик миқдорда пул маблағини ўғирлашда айбланган.

МХДК станцияда текширувни 29-январда ИЭМдаги авария оқибатида бошлаган. Махсус хизмат текширувни «антитеррор тадбир» билан изоҳлаган.