Фарид Ниязов президент маъмуриятининг етакчилик хизматидан кетди

747
Президент аппарати етакчиси Фарид Ниязов

Президент Сооронбай Жээнбеков ўз маъмуриятининг раҳбари Фарид Ниязовнинг истеъфосини қабул қилди. Бунгача Ниязов КСДПда ишлашни кўзлаётганини билдирган.

Жээнбеков Ниязовни аппарат етакчилигидан бўшатиш  бўйича фармонга 7-мартда қўл қўйди.

Ниязов президент маъмуриятини 2017-йилнинг декабридан бошлаб раҳбарлик қилган. Бунга қадар у ўтган йилдаги президент сайлов вақтида Жээнбековнинг сайлов олди штабининг раҳбари бўлган.

Президент 6-мартда ОАВларнинг етакчилари билан учрашуви вақтида Ниязовнинг қарорини «ҳурмат қилишини» айтиб, «кетаман деган одамни ушлаб туролмайман» деб қўшимча қилди.

«Мен Фарид Ниязовнинг қарорини ҳурмат қиламан, у давлатпарвар ва яхши менеджер […] Муқаддас ўрин бўш қолмайди. Мен кетаман деган одамни ушлаб туролмайман», — деган Жээнбеков.

Ниязов хизматдан кетиш сабабини «КСДПдаги партия ишларига эътибор қаратмоқчилиги» билан изоҳлади.

Ниязов 26-февралда президент Сооронбай Жээнбековга у аппарат етакчилигидан кетаётганлиги бўйича хабар берган. Бироқ Жээнбеков унинг истеъфога кетишидан бош тортган. Ўлка раҳбари Ниязовга бир ҳафталик меҳнат таътилини берган ва биргаликда ишлашни давом эттиришни таклиф қилган.

Шундан сўнг арим экспертлар амалдаги президент билан собиқ ўлка раҳбари ўртасидаги келишмовчилик ҳақида таҳмин қилишган, сабаби Фарид Ниязов — Алмазбек Атамбаевнинг издоши, у унинг маслаҳатчиси бўлган ва президентлик ваколати тугагунга қадар маъмуриятнинг раҳбари бўлиб фаолият олиб борган.

Бироқ Жээнбеков Атамбаев ва ўзининг ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқлигини билдирган.

Фарида Ниязовнинг хизмат йўли

Биринчи президент Аскар Акаев вақтида Ниязов ташқи ишлар министрлигининг иш бошқармаси ва шунингдек вице-премьер-министрнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Кейинчалик у президентнинг матбуот хизматини бошқарган.

Курманбек Бакиев вақтида Ниязов ҳеч қандай лавозимларда ишламаган, бироқ сиёсатга 2010-йилдаги инқилобдан кейин қайтиб, муваққат ҳукуматнинг координация аппаратига раҳбарлик қилган.

Ниязов 2011-йилдаги президент сайловида Алмазбек Атамбаевнинг сайлов олди штабини бошқарган.

Атамбаев ғалабасидан кейин президент маслаҳатчиси бўлиб тайинланиб, бу лавозимда 2011-2015-йилларгача ишлаган.

У 2015-йилнинг октябрь ойида президент аппаратини бошқариб, кейинчалик президент тин жамоатчилик маслаҳатчиси бўлиб тайинлангандан кейин хизматдан кетган.

Жорий йилнинг ноябрида собиқ президент Атамбаев Ниязовни «яхши вазир» деб атаб, уни «Қирғизистоннинг ривожланиши учун қўшга ҳиссаси учун» II даражадаги «Манас» ордени билан тақдирлаган. Унинг айтишича, Ниязов бу мукофотга «муносиб» бўлган.