Жээнбеков Атамбаев билан келишмовчилик йўқ эканини билдирди

574

Президент Сооронбай Жээнбеков ўзи ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўртасида ҳеч қандай қарама қаршилик йўқлигини билдирди. Унинг айтишича улар «баъзан учрашиб, маслаҳатлашиб туришади».

Жээнбеков 6-мартда ОАВларининг раҳбарлари билан учрашувда Атамбаев иккиси 20 йилдан бери дўст эканини ва у билан «айрим масалалар бўйича маслаҳатлашиб» туришини билдирди.

«Алмазбек Атамбаев билан маслаҳатлашаманми? Тўғри, бундай гаплар айтиб келинаётганини биламан. Алмазбек Шаршенович иккимиз 20 йиллик дўстмиз. Агар қандайдир бир савол туғилса, ҳозир сизлар билан ўтиргандек ўтириб муҳокама қила оламиз», — деди у.

Амалдаги президент билан собиқ давлат раҳбарининг келишмовчилиги бўйича сўзлар Фарид Ниязов Жээнбековнинг аппарат етакчилиги хизматидан кетиши бўйича ариза ёзгандан кейин бошланган.

Ниязов — Алмазбек Атамбаевнинг издоши, у унинг маслаҳатчиси бўлган ва унинг президентлик муддати тугагунга қадар маъмурият раҳбари бўлиб ишлаган.

Айрим сиёсатшуносларнинг тасдиқлашича, Ниязовга «бир вақтнинг ўзида икки раҳбарга хизмат қилиш жуда қийин» бўлмоқда.

«Янги президент келди, энди унга янги "супурги" керак, янгича "супуриш" керак.  Ҳозир Сооронбай Жээнбековнинг энг ишончли одами – ўз укаси Асилбек Жээнбеков.   Президентга ҳар бири ўзича таъсир кўрсатишни истайди, шунда президент ўз укасини эшитадими ёки эски “подшодан” қолган кишини эшитадими?», — дейди сиёсатшунос  Турат Акимов.