Қийноқларга қарши марказ Қоракўлнинг ТИЗОсида қўлга олинган чет элликнинг калтакланганини айтиб чиқди

712

Қийноқларга қарши ҳаракатлар бўйича миллий марказнинг вакиллари Қоракўл милицияси гиёҳванд моддаларни сақлашда гумон қилаётган Фаластин фуқароси қамоқда бирга ётган одам томонидан калтаклангани ҳақида билдирди.

Қийноқларга қарши ҳаракатлар бўйича миллий марказнинг директори Нурдин Сулайманов «Клооп» журналистига чет элликни Қоракўл тергов изоляторида (ТИЗО) калтаклашганини билдирди. Сулаймановнинг билдиришича, у изоляторга 28-февралда қамоққа олинган.

«Қамоқда бирга ётганлар ундан йирик миқдорда пул таъма қилишган, шунинг учун хавфсизлик мақсадида уни бошқа камерага кўчиришган. Бугун суд мажлиси ўтади. Мажлис  хулосаси бўйича у бўшатилиши мумкин», — деди Сулайманов.

У қўшимча қилгандай, қўлга олинган чет эллик Қирғизистоннинг ОЎЮларидан бирида ўқийди ва 2017-йилнинг 20-сентябрида у билан бирга уч киши Қоракўлда  гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш гумони билан қўлга олинган. Сулаймановнинг айтишича, қўлга олинганлардан 5 минг доллар таъма қилишган ва уларни бўшатиши учун 3 минг доллар беришга мажбур бўлишган.

«Фаластинлик рус тилида яхши гапира олмайди ва тушунмайди. Балким, унга ҳеч қаерга кетмаслик эҳтиёт чораси олинганини айтишмаганди, у Бишкекка кетган, шу сабабли у бир неча марта судга қатнашмаган», — деб  билдирди Сулайманов.

«Вентус» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбари Камил Рузиев «Клооп» мухбирига Қоракўл милицияси «масалани ечиш» учун қўлга олингандан 20 минг сом талаб қилишганини айтди.

«Ҳозир бизнинг шикоят асосида фаластинлик Қоракўлнинг Оилавий тиббиёт маркази кўрикдан ўтказди. Улар унинг қийноққа олингани бўйича даъвосини чин эканини айтишди. Шунингдек, суд экспертизаси ҳозирча хулоса чиқармади», — деб маълум қилди Рузиев.

У фаластинликнинг ишини кўраётган Қоракўл шаҳар судига барча далиллар кўрсатилганини қўшимча қилди.

Жазони ўташ бўйича давлат хизматининг (ЖЎДХ) матбуот котиби Александр Никсдорф «Клооп»нинг мухбирига ЖЎДХнинг раҳбарияти бу воқеани батафсил текшираётганини айтди.

Иссиқкўл ОИИБнинг матбуот котиби Сталбек Усубакунов чет эллликни қийноққа олиниши бўйича унга ҳеч нарса аниқмаслигини хабар берди.