Бишкек — Ўш трассаси: Авариядан ёш бола доҳил тўрт киши ҳалок бўлди

832

Дастлабки маълумотларга кўра, «Тойота» русумидаги енгил машинанинг ҳайдовчиси йўлнинг қарши томонига чиқиб юк машинасини уриб кетган. Енгил машинадаги тўрт йўловчи, жумладан 11 ёшли бола ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.

Авария Бишкек-Ўш йўлида 4-мартда содир бўлган. ЙХХТББнинг хабар беришича,юк ташувчи «Скания» русумидаги машинанинг ҳайдовчиси ўз йўлидан кетаётганда «Тойота Ист» унга қарши чиқиб қолган.

Йўл ҳалокати Суусамир водийсига яқин ерда рўйхатга олинганини Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг матбуот хизматининг офицери Нурбек Абдраимов «Клооп»га хабар берди.

«Енгил машинадаги тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Улар: икки эркак, аёл ва 11 ёшдаги бола», — деди Абдраимов.

Юк ташувчи машинанинг ҳайддовчиси ва унинг ёрдамчиси жабрланмаганс. ЙХХТББнинг ходимлари ҳалокат бўлган ерда иш олиб боришмоқда.