Тараз шаҳридаги қамоқхоналарнинг бирида ўтирган Қирғизистон фуқароси раҳбарият томонидан миллати сабабли камситилаётганини билдирди. Омбутсмен Кубат Оторбаев Қирғизистон бош прокуратураси ва ИИМга Қозоғистонда қамоқдаги қирғизистонликни экстрадициялаш имкониятини кўриб чиқиш илтимосини йўллади.
Қирғизистоннинг Омбутсмен институти билдиришича, қамоқдаги қирғизистонлик III-гуруҳ ногирони. Унинг айтишича, у миллати сабабли қамоқнинг раҳбарияти томонидан камситилмоқда.
Қирғизистон фуқароси бу ҳаракатларга қарши очлик эълон қилган. У ўз мурожааатида агарда ўлиб қолса, унинг ўлимига қамоқ раҳбарияти айбдор бўлади деб билдирган.
Омбутсмен Кубат Оторбаев Қозоғистонлик ҳамкасби Аскарбек Шакировга қирғизистонликка ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, агарда унинг ҳуқуқлари бузилган фактлар тасдиқланса айбдорларни жавобгарчиликка тортиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Оторбаев Қирғизистоннинг бош прокуратураси ва ИИМдан қамоқдаги фуқарони экстрадициялашга ёрдам сўради.