Исаков милицияни полицияга айлантиришни таклиф килди

747
Премьер-министр Сапар Исаков. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министр Сапар Исаков милицияда реформа кераклиги ҳақида билдирди. Илк қадамлардан бири милицияни полицияга ўзгартириш бўлади — унинг фикрича, бу ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини фуқароларга яқинлаштиради.

Премьер-министр ўз таклифини 2-мартда «Хавфсизлик ва жиноятни олдини олиш сиёсати» конференциясида айтиб чиққан.

Исаков фикрича, милициянинг жамиятга таъсири оз бўлган «милитаристик ташкилот»ни эслатади. Шунингдек, полиция ҳукумат раҳбарининг айтишича, жамият билан биргаликда хизмат қилади.

Премьер-министрнинг матбуот котибаси Урмат Кабилова «Клооп» журналистига Исаковнинг сўзлари номланишнига алмаштиришни эмас, ҳуқуқ тартибот оранлари ишининг  концепциясини ўзгартиришга алоқадор эканини билдирди.

Исаков 2017-йилнинг ноябрида Патрул милициянинг бош бошқармасини (ПМББ) тарқатиб, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқармани (ЙХХТББ) ташкил қилган.

Номланишдан  ташқари янги бошқарма айрим функцияларини ҳам ўзгартирган — у биргина йўл хавфсизлигини қарайди, кўчаларни назоратга олишни тўхтатаган.

Бундан ташқари ЙХХТББнинг ходимларининг  формалари ва янги бошқармага ходимларни танлаш принципи ҳам ўзгарган.