ТИМ: АҚШдан Чеченистонга ташилган қурол контрабандасида гумонланган собиқ элчининг ўғли уй қамоғида

610

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) хабар беришича, АҚШ суди қўлга олинган қирғизистонлик Тенгиз Сидиковни уй қамоғига олиш қарорини чиқарган. Сидиков ва Элдар Резванов 26-февралда контрабанда бўйича айбланиб қўлга олинган.

ТИМ билдиришича, Қирғизистоннинг АҚШдаги ва Канададаги элчилигига Америка ҳукуматидан Тенгиз Сидиков қурол контрабандаси бўйича гумон билан уй қамоғига олингани тўғрисида билдирув тушган. Министрликнинг маълумотига кўра, Сидиковнинг иши бўйича суд 1-мартда бўлиб ўтган.

Бу иш бўйича гумонланаётганлардан яна бири Элдар Резванов 7-мартга қадар қамоқда қолдирилди. Бу тўғрисида «Азаттык» радиоси Виржиния штатидаги Александрия шаҳрининг суд идорасига таянган ҳолда билдирган.

Американинг ОАВлари 28-феваралда Чеченистонга етказиб берилган қурол контрабандасида гумонланаётган икки кишини қўлга олиниши бўйича хабар беришган. Бошида уларни янглишиб чеченлар деб ўйлашган, бироқ кейинроқ қўлга олинганларни иккиси ҳам Қирғизистон фуқароси экани аниқ бўлган. Улар 28 ёшдаги Тенгиз Сидиков ва 27 ёшдаги Элдар Резванов.

АҚШнинг юстиция департаментининг сайтида жойлашган  ҳужжатга кўра, Сидиков ва Резванов қисмларга ажратилган 100 дона қуролларни сотиб олишган ва уларни лицензиясиз Чеченистонга жўнатишга ҳаракат қилишган.

Тергов версияси бўйича, улар контрабанда товарни сохта ҳужжатларн билан ошхона буюмлари қатори кўрсатиб жўнатишга ҳаракат қилган.

Қирғизистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси ва ResPublica газетасининг редактори Замира Сидикова бир неча нашрга улардан бири унинг ўғли Тенгиз эканини билдирган. Бироқ Сидикова Тенгизни курол контрабандасига алоқасини инкор қилган, ўғли АҚШда IT-компанияларнинг бирида ишлаётганини хабар берган.

Унинг айтишича, ўғлининг  дўсти бўлган Элдар Резвановнинг уйида полиция тинтив ўтказган. Тенгиз аввал бу уйда Элдар билан бирга яшаган, бироқ бир йил аввал у ердан кўчиб кетган.

Сидикова қўшимча қилганидаай, Элдар — Қозоғистоннинг фуқароси, бироқ у АҚШда нима иш билан шуғулланиши аниқ эмас.