Парламент Миллий банкдан бюджетга ўткизмаларнинг ортирилишини мақуллади

612

Депутатлар учинчи ўқишда Қирғизистон Миллий банки зиммасига даромадлар ҳисобидан бюджетга ўтказилувчи фойда миқдорини  70 фоиздан 90 фоизга кўпайтиришни юкловчи қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Парламентарийлар қонун лойиҳасини 28-февралда учинчи ўқишда мақуллади. Қонун лойиҳаси кучга кириши билан ўлканинг бош банки давлат бюджетига чегирмаларни 90 фоизгача кўпайтиради.

«Миллий банк иш фаолиятининг сўнгги беш-олти йилдаги анализи у доимо даромадли бўлиб ҳисобланишини кўрсатади», — деб айтилади маълумот-асосномасида.

Молия министрлиги Миллий банкнинг давлат бюджетига ўтказаётган даромадини кўпайтирса бўлади деб ҳисоблайди, сабаби у қонунда кўрсатилган солиқларнинг кўпидан озод қилинган.

Қонун лойиҳаси президент Сооронбай Жээнбеков имзо қўйгандан сўнг кучга киради.

2017-йилнинг хулосаси бўйича, Миллий банкнинг даромади 2 млрд 300 млн сомни ташкил қилади, шунингдек  2016-йили ўлканинг бош банки 3 млрд 777 млн сом фойда кўрган.