Депутат юқори лавозимдаги амалдорларнинг фуқаролигини текширишни таклиф қилди

715

Депутат Кенжебек Бокоев юқори хизматдаги барча амалдорларнинг қўш фуқаролиги бор ёки йўқлигини текширишни таклиф қилди. Депутат ушбу таклифни унинг Қозоғистонда қўлга олинган парламентдаги ҳамкасби Дамирбек Асилбек уулунинг қўш фуқаролиги аниқлангандан кейин кўтариб чиқди.

Бокоев 28-февралда парламентнинг йиғинида юқори лавозимдаги барча амалдорларнинг фуқаролигини текширишни таклиф қилди, чунки Қирғизистоннинг қонуни бўйича давлат хизматига жойлашаётганда уларнинг қўш фуқаролиги бўлмаслиги керак.

Шунингдек, у парламент йиғинига ТИМнинг, МҲДҚнинг ҳамда МСК вакилларининг депутат Дамирбек Асилбек уулунинг Қозоғистонда қўлга олиниши бўйича батафсил маълумот беришлари учун чақиришни таклиф қилди.

Парламент спикери Дастан Жумабеков хамкасбининг таклифини қўллаб, масала кўриб чиқишга жўнатилишни билдирди.

Депутатнинг қўлга олиниши

Дамирбек Асилбек уулу 16-февралга ўтар кечаси контрабандада айбланиб қўлга олинган, у билан бирга яна икки қирғизистонлик ҳам ушланган.

Қозоғистоннинг ҳукумати 22 февралда қирғиз ҳамкасбларини қўлга олинган депутатнинг Қозоғистон фуқаролиги бор экани бўйича хабардор қилган. Қозоқ ички ишлар министрлигининг (ИИМ) маълумоти бўйича, Асилбек уулу Жамбил вилоятининг Кордай районида туғилган ва унда туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилган қозоқ паспорти бор.

Бироқ депутатнинг отаси Асилбек Супатаев билдиришича, унинг фарзанди қирғиз ва Қоракўл шаҳрида туғилган.

Аввалига Қирғизистоннинг парламенти депутатнинг қўлга олиниши бўйича ишга аралашмаслигини билдирган, бироқ 21 февралда спикер Дастан Жумабеков Қозоғистоннинг ҳукуматига қўлга олинган касбдоши билан учрашув ташкиллаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган.

Ҳозирда Асилбек уулу икки ойга тергов изоляторига қамоққа олинган.