Ҳукумат агарда ўлимга олиб келган йўл ҳалокатида ҳайдовчининг айби исботланса, йўловчи ташувчи фирма ва ҳайдовчи билан тузилган шартномаларни бекор қилади. Бундан ташқари, жамоат трнспортининг ҳайдовчиси иштирок этган йўл ҳалокатида учдан ортиқ киши жабрланса, у билан ҳам шартнома бекор қилиниши мумкин.
Йўл трнспорт министрлигига қарашли автомобил транспорт бўлимининг раҳбари Нурмат Мусабеков «Клооп» мухбирига янги қоидалар доимий йўловчи ташиш билан шуғулланган барча ҳайдовчиларга тегишли эканини билдирди.
«Ҳозирда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган барса маршрут такси ҳайдовчилари билан шартномалар бор. Шартномалар буюртма бўйича йўловчи ташиётган хусусий шахслар билан йўқ. Бироқ Бишкек-Қоракўл йўналиши орқали доимо ишловчи ҳайдовчи билан шартнома бор», — деди Мусабеков.
Шунингдек, у ўлимга олиб келган йўл ҳалокатларида шартнома биргина ҳайдовчи билан эмас, хизмат кўрсатган фирма билан ҳам бузилишини таъкидлади.
Ҳукуматдан янги қоидалар 7-мартда кучга киришини хабар беришди.
Мусабеков Транспорт министрлиги ҳукуматга «Йўл ҳалокатида айбдор ҳайдовчи билан такроран шартнома тузишни тақиқлаш» тўғрисида яна бир низом ўрганиб чиқишга жўнатилганини қўшимча қилди.
Йўллардаги хавфсизлик
Президент Сооронбай Жээнбеков 25-январда ҳайдовчиларнинг айби туфайли ўлимга олиб келган ҳалокатлари учун жазони кучайтириш бўйича қонунга имзо қўйган. Энди ўлимга айбдор ҳайдовчи беш йидан етти йилгача озодликдан маҳрум этилади. Жазони оғирлаштириш масъулиятни ортириш билан ҳалокатларининг сонини камайтириш мақсадида қилинмоқда.
Шов-шувли авариялардан сўнг йўлардаги хавфсизлик масаласи бир неча бор юқори мақомда кўтарилган.
Энг шов-шув бўлган йўл ҳалокатларидан бири, 7 октябрда Талас вилоятига кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗнинг тўқнашуви оқибатида вице-премьер-министрнинг ўзи, ҳайдовчиси ва ёрдамчиси вафот этган.
Ҳукумат йўлларда қоида бузарликларни рўйхатга олувчи камераларни ўрнатиш учун Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан битим имзолаган. Ҳукумат бу йўл билан йўллардаги ўлимлар ва йўл ҳалокатларининг сонини озайтиришни мақсад қилмоқда.