«Кыргызстан» фракциясининг лидери Қозоғистонда қўлга олинган депутатнинг қўшфуқаролиги борлигини билмагани ҳақида билдирди

776

Парламентнинг «Кыргызстан» фракциясининг етакчиси Алмазбек Батирбеков партия Қозоистонда қўлга олинган депутат Дамирбека Асилбек уулунинг икки фуқаролиги борлигидан партия бехабар эканини таъкидлади.

Батирбековнинг айтишича, Дамирбек Асилбек уулу «Кыргызстан» партияси сафига тавсия асосида қабул қилинган.

«Партия сайловгача уч-тўрт ой аввал тузилган эди. Асилбек уулу бизга сиёсатга кириш учун ўз истаги билан қўшилди ва танишлар у бўйича тавсия берган. Дамирбекнинг фуқаролиги бўйича бизга ҳеч нарса маълум эмасди», — деди у «Азаттык»қа берган интервьюсида.

Дамирбек Асилбек уулу 16 февраль тунида Қозоғистонда қўлга олинган. У ва яна икки қирғизистонлик Қозоғистонда куч тизимлари томонидан ўтказилган махсус операция вақтида қўлга олинган 35 кишининг орасида бўлган.

Қозоғистон бош прокуратураси берган маълумотларга кўра, қўлга олинганларлар Хитойдан тўғридан-тўғри ва Қирғизистон орқали «яширин тизим» ёрдами билан Қозоғистонга контрабанда маҳсулотларини олиб кирган.

Қўлга олингандан сўнг Қозоғистон ТИМ қирғиз депутати Қозоғистон фуқаролигига эга экани ва Жамбул вилоятида туғилганини билдирган.

Қирғизистондаги ҳужжутларга кўра депутатнинг қирғиз фуқаролиги бор. Парламентнинг сайтида расман унинг Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шағрида туғилгани кўрсатилган.

Марказий сайлов комитетининг раҳбар ўринбосари Абдижапар Бекматов билдиришича, комиссия Қозоғистонга Асилбек уулунинг Қозоғистон фуқаролигига чиндан ҳам эга эканини тасдиқлаш учун расмий сўров жўнатган.

МСК Қозоғистондан комиссияга ҳужжатлар келиши билан Асилбек уулуни мандатидан айриш қарорини олади.

Агар қўлга олинган депутат мандатидан ажратилса, унинг ўрнига Асилбек Эшимов келади.