Афғонистондаги Помир қирғизларидан икки оила Норинга келди

721

Норин вилоятининг Қўчқор районига помир қирғизларидан икки оила  – уч ёш бола дохил тўққиз киши келди. Афғонистондан Помир қирғизларининг Норинга кўчиши 2017 йилнинг октябрида бошланган.

Афғонистондан Қирғизистонга тўққиз Помир қирғизлари кўчиб келди.

Уларнинг бари Кичик Помирдан келишган.

Улар Қора-Тоо қишлоғидаги №15 касб-хунар лицейининг ётоқхонасига жойлаштирилди.

Аввалроқ 2017 йилнинг октябрида помирликлардан олти оила Норин вилоятига кўчиб келган эди.

Кўчиб келган 33 кишининг аксарият қисми таълим олиш мақсадида келган балоғатга етмаган болалар.

Меҳмонлар сони ортиб бормоқда  — келганлардан бири Қирғизистонда фарзандли бўлди. Ўша вақтда президентлик лавозимида бўлган Алмазбек Атамбаев чақалоққа ва унинг оиласига совғалар топширган. Болани унинг шарафига номлашди.

2017 йилнинг 1 декабрида Норин вилоятига жойлаштирилган оилаларнинг қариндошларидан иборат иккинчи делегация келди.

Замонавий помирлик қирғизлар — Афғонистонга 1930-йилгача кўчиб борган қирғизларнинг авлодлари. Улар Буюк ва Кичик Помирнинг тоғларида қийин шартда билим олишга, тиббий муолажалар олишга шароит бўлмаган жойда яшашади.

Ҳар йили Қирғизистон помир тоғларида яшаган қирғизларга инсонпарварлик ёрдамини етказган  экспедицияларни юборади. Айни пайтда Помир ҳудудларида икки мингдан ортиқ этник қирғизлар яшайди.

Кичик Помирда 1200 киши, Катта Помирда эса 825 нафарга яқин қирғизлар яшайди.