Бишкек шаҳар суди «Ретро Метро» клубида яланғоч ҳолда ўйнагани учун қўлга олинган диджей Юлия Михайловани бўшатишни буюрди. Аввалроқ Биринчи май район суди уни беш суткага қамаш қарорини чиқарган.
«24.kg» нашри билдиришича, Бишкек шаҳар судига аввалги инстанция қарорига Михайлованинг юристлари ариза билан мурожаат қилишган.
Бишкек милицияси Михайловани 21-февралда «майда безорилик» учун қамоққа олган. Диджей қизни қўлга олишга унинг «Ретро-Метро» клубида очиқ ҳолда рақсга тушгани асос бўлган. Милиция шунингдек, клуб маъмурига 1,5 минг сом жарима солган, уни саккиз соатлик жамоат ишларига жалб қилиш қарорини чиқарган.
Михайлованинг фотосуратлари ижтимоий тармоқларда 18-февралда пайда бўлган — қўлланувчилар «Ретро-Метродаги кечада яланғоч ҳолда ўйнаган диджей қизнинг суратларини эълон қилишган. Суратларда у очиқ ҳолда ўйнагани тортилган.
Диджей пультида яланғоч ҳолда ўйнаган бир эркак ҳам бўлган. Унга қандай чора қўллангани бўйича маълумот йўқ.