Бишкек ҳарбий лицейининг раҳбари курсантлар билан алоқадор можародан сўнг хизматидан кетди

560

Дайир Асанов номли ҳарбий лицейнинг раҳбари Мурат Бейшенов Бишкекнинг Жал кичик райони турғунлари ва лицей ўқувчилари ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг эгаллаган лавозимидан бўшатилди.

Мудофаа ишлари бўйича давлат комитетининг вакили Тимур Шаршеналиев «Клооп»нинг мухбирига Бейшенов лицей ўқувчилари маҳаллий аҳоли билан жанжалидан сўнг  истеъфога кетганини айтди. Бироқ, у қачон ишдан бўшатилиши бўйича аниқ айтмаган.

Шаршеналиевнинг айтишича, ҳарбий лицейнинг янги раҳбари бўлиб аввал Қирғиз давлат қурулиш, транспорт ва  архитектура университетининг ҳарбий кафедрасида раҳбар бўлиб ишлаган Дакир Узбеков тайинланди.

Ҳарбий лицейнинг курсантлари ва Жал кичик районининг турғунлари ўртасидаги келишмовчилик 4-февралда бўлган. Милициядан жанжал дам олиш куни икки курсант маҳаллий  компьютер клубга келганда бошланганини билдирган.

Келишмовчиликдан сўнг муштлашув ташқарида давом этган. Воқеа бўлган ерга келган милиция олти кишини, жумладан  бир офицерни қўлга олган.

Кейинроқ лицейнинг маъмурияти «аҳоли ва лицей ҳарбийлари ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлган эмас» деб маълум қилишган. Харбий лицейнинг раҳбарияти 8-февралда 13 курсантни қайта ўқишини давом эттира олмайдиган қилиб ўқишдан чиқарган.