Миллий банк «Билайн» ва «Мегаком»нинг мобил ҳамёнлари фаолиятини чеклади 

679

Миллий банк «Билайн» ва «Мегаком» алоқа операторларига электрон ҳамённи телефон ҳисобидан тўлдиришни тақиқлади. Ҳозирда телефон ҳисобидан товар ва хизмат ҳақлари учун пулни «О!» компаниясининг мобил ҳамёнидангина қўлланиш мумкин.

«Билайн» компаниясининг матбуот хизматидан «Спутник» нашрига билдирилишича, Миллий банк икки алоқа операторига ҳам хизмат кўрсатаётган «Дос-Кредобанк»га электрон ҳамёнларни абонетнинг телефон ҳисобидан тўлдириш тўхтатилгани бўйича кўрсатма берган.

«Бундай кўриниш мобил ҳамёнларни ривожлантириш йўлидагитўсиқ бўлиб саналади. Бу ҳамёнларга маблағни биргина банкдан солса бўлади. Миллий банкнинг Balance.kg ва MegaPay ҳамёнларини тақиқлаб, лекин “О!Деньги” ҳамёнига рухсат бергани ажабланарли», — деб билдирган «Спутник» нашрига матбуот хизматининг вакили.

Алоқа операторлар ассоциациясининг раҳбари Айбек Куронкеев «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, «Билайн» ва «Мегаком»нинг мобил ҳамёнлари  «чекланган функционда ишлайверади».

«Уларни ҳозирча абонентнинг телефон ҳисобидан тўлдириш мумкин эмас, банкка бориш керак бўлади. Учинчи ҳамённи ("О! Деньги") телефон ҳисобидан тўлдирса бўлади», — деди у.

Унинг айтишича, «О!» компаниясининг ҳамёни ишлайди, сабаби алоқа оператори бошқа  молиявий компания «Грин Телеком Сервис» орқали хизмат кўрсатади.

Миллий банкдан «Клооп»нинг мухбирига кейинроқ расмий билдирув берилишини ваъда қилишди.