Маданият министрлиги «сифати йўқ синтетик материаллардан тайёрланган» қалпоқлар Қирғизистонга киритилаётгани учун чеклов киритишни таклиф қилди.
Маданият министрлигининг қўшни давлатлардан қалпоқларни киритишга чеклов қўйиш таклифи илгари сурилган қонун лойиҳасини 15-февралда жамоат муҳокамасига қўйди.
Министрлик бундай чора Қирғизистонга «сифатсиз маҳсулот кириб», «чет эллик меҳмонларнинг чинакам оқ қалпоқни қабул қилишига салбий таъсир» тегизаётганлиги учун керак деб ҳисоблайди.
Маданият министрлигида маҳкама қайси ўлкаларга қалпоқларни киритишга маън қилишни таклиф қилаётганини аниқлаб беришгани йўқ.
Парламент депутатлари қалпоққа алоқадор қонун лойиҳасини январнинг бошидаёқ таклиф қилишган — халқ вакиллари миллий бош кийимга миллий рамз мақомини беришини кўзлашган.
Ҳозирда бу қонун лойиҳаси жамоат муҳокамасида — агарда у қабул қилинса, унда давлатнинг расмий одамлари халқаро тадбирларда қалпоқ кийиб юриши мажбурий бўлиб қолади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси агарда қалпоқни «ўз ўрнида» кўлланилмаса, бунга нисабатан жазога тортиш имкониятини яратади.