Кўчманчилар ўйини 2-сентябрда бошланади

722

Ҳукумат Учинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг бошланишини расмий муддатини эълон қилди— спорт мусобақалари 2-сентябрда Иссиқкўл қирғоқларида ўтади.

Ҳукумат матбуот ҳизматининг билдиришича , ўйинларнинг очилиш маросими 2018-йилнинг 2-сентябрида Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳридаги от майдонида бўлиб ўтади.

Премьер-министр Сапар Исаков 2017-йилнинг декабридаёқ кўчманчилар ўйинларини уюштириш ва ўтказишга тайёрланиш учун расмий старт берган.

Исаковнинг айтишича, Жаҳон кўчманчилар ўйинлари туфайли Қирғизистонни «ер юзида инсонлар кўпроқ таний бошлашган», миллий  «Коб-Бору» от ўйини Қирғизистон номидан ЮНЕСКОнинг моддий бўлмаган маданий мерослар рўйхатига кирган.

Молия министри Адилбек Касималиев 2017-йилнинг ноябрида Учинчи жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш учун 300 млн сом ажратилишини билдирган— бу маблағ сўнгги мусобақаларни ўтказишга ажратилган пулдан беш ҳисса кам.

Ҳукумат иккинчи ўйинларга 1,5 млрд сомдан ортиқ маблағ сарфлаган — маблағларнинг кўп қисми Чолпон-Отадаги  от майдонини қуришга ва инфраструктурага сарфланган.

Жаҳон кўчманчилар ўйинлари — бу 2014-йилдан бошлаб Қирғизистонда ҳар икки йилда ўтказиладиган Марказий Осиё халқларининг миллий спорт ўйинлари бўйича халқаро мусобақа.

Ўйинларга қатнашиш учун Марказий Осиё, Европа, МДҲ, АҚШ ва Африка давлатларининг спортчилари келишган.