Миллий банк мобил ҳамёнларга қарши. Муаммо нимада?

854

Мобил алоқа операторлари электрон ҳамёнларни абонентларнинг ҳисобидан тўлдириш бўйича Миллий банкнинг тақиқига қарши 100 мингдан ортиқ имзо тўплашди. Марказий банк ҳозирча мобил ҳамёнларнинг тақдири бўйича бир қарор чиқармади. Мобил ҳамён дегани нима ва нима учун Миллий банк унга қарши?


Мобил ҳамён аслида нима?

Қирғизистоннинг «Билайн», «О!» ҳамда «Мегаком» алоқа операторлари бундан уч ой аввал ўз абонентлари учун электрон ҳамёнларни ишга киргизган.Улар: «Balance», «О!Акчалар» ва «MegaPay».

Бу ҳамёнлар айни вақтда банкларнинг электрон ҳамёнлари бўлган «Элсом», «Мобильник» ва бошқалари билан айнидир.

Мобил ҳамёнлар орқали коммунал хизматларнинг, маҳсулотларнинг ҳамда кўрсатилган хизматларнинг ҳақини тўлаш мумкин — амалда улар деярлик банк карталарининг ўрнини эгаллайди. Мобил ҳамёнларнинг биргина фарқи — уларни телефон ҳисобидан тўғридан-тўғри тўлдириб олиш мумкинлигида.


Бу қандай ишлайди?

Сиз ўз телефонингизнинг ҳисобини тўлдириб, шундан сўнг бу маблағларни биргина алоқа хизмати учун қўлланибгина қолмай, бирор нарса харид қилишингиз, коммунал ҳақлари ва ёки бошқа бирор хизмат учун қўлланишингиз мумкин.

Сиз қилишингиз керак бўлган ягона иш — бу смартфонингиздаги рақам орқали шахсий ҳамёнга кириб, шундан сўнг керакли опцияларни танлаб, тўловни амалга ошириш керак.

Ҳар бир алоқа операторининг банкка боғланган ҳусусий электрон ҳамёни бор. Сиз тўловни амалга оширган вақтингизда, сизнинг телефонингиз ҳисобидаги пул биринчи бўлиб унга тушади. Шундан сўнг банк сизнинг электрон пулни сўнгги олувчига жўнатади — агарда сиз Бишкекда совуқ сувга тўлаган бўлсангиз, у ҳолда пул «Бишкекводоканал» ишхонасига жўнатилади.

Электрон ҳамён транзит ҳисоб қатори чиқади, пулингиздан фойдаланишни истамагунингизгача у доимо сизнинг телефонингиз ҳисобида сақланиб туради.


Миллий банк электрон ҳамёнларни тақиқлаши тўғрисида айтилмоқда. Чиндан ҳам шундайми?

Миллий банк электрон ҳамёнларга тақиқ киритишни кўзламаган. У 12 январда электрон ҳамённи телефоннинг ҳисоби орқали тўлдиришни тақиқловчи ўзгартиришларни жамоат муҳокамасига олиб чиқилди.

Амалда бу қирғизистонликлар алоқа операторларининг электрон ҳамёнларидан фойдалана ололмай қолишига олиб келади. Муҳокама 12 февралда якунига етган, лекин ҳозирча Миллий банк қандай қарор чиқариши номаълумлигича қолмоқда.


Нима учун Миллий банк электрон ҳамёнларни телефон ҳисоби орқали тўлиқлашга қарши?

Миллий банк алоқа операторларнинг ҳамёнларини фойжаланишда кўплаб хавфлар юзага келмоқда деб ҳисоблайди.

Улардан бири — алоқа операторлари пулни ўз мижозларига қайтариб беришни кафолат олмаслигидадир.

Миллий банк агарда алоқа оператори банкрот бўлиб қолса, маблағларни қайтариш имконияти бўлмай қолиб, маблағлаб компаниянинг ҳисобида қолиб қолади деб хавфланмоқда. Чунки мижозлар пулни алоқа хизмати учун ўз ҳисобига тўлашган.

Миллий банк алоқа операторларининг ҳисобида катта миқдордаги маблағ йиғилади деб ҳисоблайди ва масалан, кутилмаганда ҳукумат алмашуви юз берса ёки сиёсий беқарорлик бошланса, у ҳолда улар пулни ўлкадан чиқариб кетиши мумкин.

Яна бир хавф — бу тўловларнинг очиқ-ойдин эмаслигида. Миллий банк мобил хамёнлар орқали террористларни молиялаш имконияти борлигидан хавфсирамоқда. Чунки маблағлар алал оқибат кимларга жўнатилиши номаълум.

Қирғизистон қонунлари сим-карталарни абонентларнинг ўз исмига рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклайди — янги карта сотиб олиш учун сизга паспорт керак бўлади. Шунга қарамай алоқа операторлари ўзларининг ҳақиқий қўлланувчиларини билишмайди, кўп ерларда сим-карталарни аввалгидек паспортсиз ҳам сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Миллий банкнинг таъкидлашича, бошқа электрон ҳамёнлар ёки тўлов тизимларининг олдида  — масалан, онлайн банкинг ёки терминал орқали тўлашда — «рақобатда четда қолмаслик учун» алоқа операторлари мобил ҳамёнларни ишга киргизмоқда.


Яна кимлар мобил ҳамёнларга қарши чиқмоқда?

Тижорий банклар Миллий банкнинг фикрларига қўшилади. Улар ўзларининг мобил ҳамёнлари хавфсизроқ деб ҳисоблашади. Чунки банклар пулларни ўз мижозларига қайтариб беришга кафиллик бера олади. Банкларни ҳамёнларининг тўловлари шаффоф, сабаби улар мижозларнинг хусусий ҳисобига боғланган. Банклар ўз фаолияти учун махсус лицензияларни олади ҳамда давлат органлари уларнинг барча молиявий оқимларини кузата олади.

Бундан ташқари, банклар электрон ҳамёндаги пулларни айлантириб, ундан даромад топа олади. Абонентлар мобил ҳамёнга юклаган маблағ эса бирор бир махсулот ёки хизмат ҳаққини тўлагунга қадар шунчаки ҳисобда «тураверади».

Тижорий банклар электрон ҳамён бозорини йўқотиб олишдан қўрқмоқда, чукни алоқа операторларининг мижоз базаси жуда катта. Қирғизистонда банкларнинг электрон ҳамёнларини 500 минг киши қўлланади, айни вақтда ўлкада 7 млн сим-карта рўйхатгаолинган — уларнинг ҳар бири потенциал мобил ҳамён ҳам бўлиши мумкин.


Алоқа операторлари нима дейишмоқда?

Алоқа операторлари Миллий банкнинг хавфсирашларига қўшилмайди. Улар овозга қўйиб, ўзларининг ҳамёнларини қўллаган 116 минг овоз тўплаган.

Алоқа операторлари Миддий банкка тижорий банклардан таъминот депозитларини очиш орқали ўз мижозларига пулларнинг қайтарилиш кафолатини таъминлаб беришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг миқдори — барча алоқа операторларининг кунлик айланмасининг 100 фоизи. Бундан ташқари, операторлар барча абонентларни пулларининг 10 фоизини банкларда сақлашга тайёр.

Алоқа операторлари Миллий банк тўловларга назорат ўтказа олади деб ҳисоблайди. Чунки тўлов банклар орқали амалга оширилади. Барча уч оператор ўз ҳамкори қатори «Дос-Кредобанк»ни танлашган.


Нима учун бу ҳақда кўп сўз бўлмоқда? Алоқа операторларининг ҳамёнлари бўлмаса нима бўлар эди?

Мобил ҳамёнлар ҳудудларда яшаган инсонлар учун қулайроқ.

Банкларнинг электрон ҳамёнларини банкларнинг ўзида ёки терминал орқалигина тўлдириш мумкин. Лекин терминаллар ва банклар Қирғизистоннинг ҳар ерида ҳам йўқ.

Айни вақтда мобил ҳамён телефоннинг ҳисоби орқали тўлдирилади  — абонент банкнинг ёки терминални излаш шарт эмас, телефон ҳисобини эса деярлик барча тижорий дўконлардан тўлдириш имкони бор.

Алоқа операторларининг ассоциацияси Қирғизистонда мобил алоқа ҳаққини тўловчи тармоқларнинг сонини 25 мингга яқин эканини айтди  — бу банк электрон ҳамёнларини тўлдириш бўлган терминаллар ҳисобидан 10 баробарга кўп.