ТИВ: Москва яқинидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар ораида қирғизистонликлар йўқ

715

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг (ТИМ) маълум қилишича, Россиянинг Москва вилояти Раменский районида ҳалокатга учраган самолётнинг йўловчилари орасида қирғизистонликлар йўқ. Самолёт ҳалокатидан 71 киши вафот этган.

Қирғизистоннинг ТИМи 12-февралда хабар қилишича, маълуматларга кўра, самолётнинг барча йўловчилари Оренбург вилоятининг турғунлари бўлишган.

«Саратов ҳаво йўлларига» тегишли Ан-148 самолёти 11-февралда Москванинг чекка ҳудудига қулаган. Натижада ёш уч бола доҳил 71 киши ҳалок бўлган.

Самолёт Москва вақти билан соат 14:21да Москвадан Орск шаҳрига учиб, бир неча дақиқадан сўнг радардан кўринмай қолиб, алоқага чиқмай қолган.

Қутқарувчилар биринчи қора қути ва бортдаги айрим бир одамларнинг суякларини топишган. Уларнинг шахсини аниқлаш учун генетик экспертиза ўтказилади.

Россиянинг тергов комитети авиа ҳалокат бўйича жиноий иш қўзғаган. Терракт эҳтимоли ҳам ўрганилмоқда. «РБК» нашри Рооссиянинг Фавқулодда ҳолатлар министрлигидаги (ФҲМ) маълумотига таянган ҳолда билдиришича, самолётнинг двигателлари ерга теккунга қадар ишлаб турган.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбееков авиа ҳалокатда вафот этганлар учун Россиянинг раҳбари Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.