Жалолобод вилояти: Милиция ходими йўловчиларни уриб кетди. Икки аёл воқеа жойида вафот этди

746

Жалолобод вилоятининг Акси районида милиция ходими автомобили билан тўрт ўқитувчини уриб кетди, улардан икки нафари олган жароҳатидан вафот этди. Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, ҳайдовчи қарши тарафдаги автомобилдан қочишга харакат қилган.

Каравон шаҳрида милиция ходими йўл четидаги тўрт аёлни уриб кетган.

Икки киши ўша ерда ҳалок бўлган, яна иккиси касалхонага етказилган. Омон қолганлардан бири оғир аҳволда жонлантириш бўлимида, иккинчиси травматология бўлимида даволанмоқда.

Милиция берган маълумотга кўра Акси ички ишлар бўлимининг кичик сержанти қарши томондан келаётган автомобилдан қочишга уринган.

Йўл халокати 10 февраль тунида Каравон шаҳрида Ниязали ва Шатманов кўчалари кесишган ҳудудда юз берган. Авария содир бўлган вақтда ҳуқуқ тартибот органи ходими маст бўлмаган.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланган аёллар Каравон шаҳридаги №52 ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Ички ишлар бўлими йўл ҳалокати факти бўйича ички тергов ишларини бошлади.