Олий суд беш милиция ходимини «жисмоний куч қўлланиш орқали ўз ваколатларини суистеъмол қилиш» бўйича айбдор деб топди. Лекин милиционерлар жазо ўташ муддати ўтиб кетгани сабабли жавобгарликка тортилмайди.
«Озодлик овози (Голос свободы)» ҳуқуни ҳимоя қилиш ташкилоти 5-февралда «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, Олий суд Бишкекнинг Ленин район ИИБининг беш милиционерини қийноқ қўллашда айбдор деб топди. Бироқ суд уларга жиноий иш ҳам, маъмурий жазога тортиш жавобгарчилигини ҳам тайинламаган.
«Иш Олий суд Бишкекнинг Октябрь район суди ҳукми ўз кучида қолганида бўлмоқда. Жиноий ишнинг муддати ўтиб кетганлиги туфайли [милиционерлар] қамоқда ўтиришмайди», — деди ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Батир Ботобеков.
Унинг айтишича, жабрланганларнинг қариндошлари моддий ва маънавий зарар ўрнини тўлдириш учун Ички ишлар министрлигига шикоят аризасини беришмоқчи.
Милиционерлар иштирокидаги воқеа 2009-йили бўлган — улар икки кишини қотилликда гумондор сифатида қўлга олган ва айбни бўйнига олдириш учун қийноқ қўлланишган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, суд тергови вақтида айбланувчи томондан жабрланганларнинг яқинларига қўрқитишлар бўлиб турган.
Бишкекнинг Октябрь район суди 2016-йили беш милиция ходимини қийноқ қўллаш бўйича айбдор деб топган, бироқ жиноий иш муддати ўтиб кетгани учун жиноий жавобгарлик тайинланмаган.