Шадиев Мамэкотехинпекцияга Бишкек ИЭМдаги авариянинг келиб чиқиш сабабларини текширишни топширди

780

Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев Экология ва техник хавфсизлик бўйича давлат инспекциясига Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авариянинг келиб чиқиш сабабларининг дастлабки хулосаларини тайёрлашни топширди. Ҳисобот ушбу ҳафтанинг охиригача тайёр бўлиши керак.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати 5-февралда билдиришича, Бишкек ИЭМдаги авариянинг пайдо бўлиш сабабларини текшириш учун Шадиев раҳбарлик қилган ведомстволор аро комиссия тузилган.

«[…] ведомстволор аро комиссияга бир ой муддатда Бишкек шаҳар ИЭМда 2018-йилнинг январь ойида ўрин олган штатдан ташқаридаги аҳволнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш топширилди», — дейилади матбуот хизматининг маълумотида.

Комиссиянинг биринчи йиғилиши 5-февралда бўлиб ўтди — вице-премьер Экология ва хавфсизлик бўйича давлат инспекциясига мазкур ҳафтанинг охиригача Бишкек иссиқлик марказидаги авариянинг келиб чиқиш сабабларининг дастлабки хулосаларини тайёрлашни топширди.

Комиссия ишининг натижаси бўйича ҳукумат бундан сўнг шу каби авариялар такрорланмаслиги ҳақида ўйланиб, айбдорларни жазога тортиш билан бира 31-январда ўтган парламент мажлисидаги депутатларнинг айтган таклифини эсга олиши керак.

Комиссиянинг тузилишига ҳар бир фракциянинг депутатлари, бир неча министрлар, Бишкек мэри, давлат органларининг раҳбарлари ва мустақил экспертлар киришди — умумийси 28 киши.

Бишкекнинг хонадонларида ҳаво ҳарорати 26-январда ИЭМда авария туфайли кескин пасайган, шунингдек, иссиқ сув ва электр энергия бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳарорати Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтга тўғри келиб қолган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш авариядан  5 кундан сўнг тўлиқ бартараф этилган.