Қирғизистонлик Валентина Шевченко бразилиялик Присцилла Качоейрага қарши учрашувда муддатидан аввал ғалабага эришди. Шевченко учун янги енгил вазн тоифасидаги мазкур учрашув дастлабкиси бўлиб қолди, унинг рақиби учун эса UFCдаги илк мусобақа.
Биринчи раундни Валентина Качоейранинг юзига бир қатор зарбаларни бериш билан бошлади. Ярим дақиқадан кейин қирғизистонлик спортчи рақибини йиқитиб, раунд тугагунга қадар унинг туриб кетишига йўл бермади.
Describe @BulletValentina's performance in one word. #UFCBelem pic.twitter.com/uiAebF4V3M
— UFC (@ufc) 4 февраля 2018 г.
Иккинчи раундда ҳам Шевченко учтунликни қўлда сақлаб турди. Мусобақа сўнгида зарбалар бўйича статистика қирғизистонликнинг фойдасига 217-1 деб кўрсатди. Шевченкого қаршилик кўрсатишга мажоли қолмаган бразилиялик жангчи мағлуб бўлиб беришга мажбур бўлди.
"Flyweight division, say hello to your worst nightmare."@BulletValentina #UFCBelem pic.twitter.com/wH0IVtPbyv
— UFC (@ufc) 4 февраля 2018 г.
Валентина Шевченко учун енгил вазндаги (57 кг) мазкур кураш биринчиси бўлиб қолди, бунгача у енгил вазнда курашга чиқиб юрган.
Бразилиялик Присцилла Качоейра эса титулли қирғизистонликка қарши UFC уюшмасига биринчи бор мусобақага чиқди. Шевченко билан учрашувга чиққанга қадар у бирор марта ҳам енгилишга рози бўлишга дуч келмаган. У жами бўлиб 8 учрашув ўтказиб барида ғалабага эришган.
Шевченко — Качоейра учрашуви UFC Fight Night 125 мусобақаси доирасида ўтиб, тадбирнинг энг муҳим учрашувларидан бири бўлиб қолди.
«Присцилла жуда кучли жангчи ҳамда уни яхши келажак кутиб турганига ишонаман. Мен эса тезроқ мусобақа титулини олишни истар эдим», — деди Шевченко мусобақадан кейин.