Бишкек иссиқлик марказида бир суткада икки раҳбар алмашди

763

Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) раҳбарлигига ишхонани 2013-йилдан бошлаб 2017-йилгача бошқарган Андрей Воропаев тайинланди. Бунгача тайинланган Таалай Бектенов раҳбарлик хизматини бир суткадан ортиқ эгаллагани йўқ.

Бишкек ИЭМнинг етакчиси бўлиб бош инженернинг ўринбосари Андрей Воропаев тайинланди. У бунгача 2013-йилдан бошлаб 2017-йилгача иссиқлик марказида раҳбарлик қилган.

Воропаев ИЭМда бош инженер бўлиб 1992-йилдан бошлаб ишлаган. Унинг энергетика тармоғидаги иш тажрибаси 26 йилни ташкил қилади.

Воропаев 2017-йили ўзининг иш шартномасини узайтирмасликка қарор қилиб, ишхонанинг етакчилик ўрнини 2018-йилнинг 2-февралида ИЭМдаги авария туфайли вақтинчалик четлатилган Нурлан Омуркул ўғли эгаллаган.

2-февралда ИЭМнинг раҳбарлик лавозимига тайинланган Таалай Бектенов хизматда бўлгани 24 соатга етмаган вақт ўтирди. Аввалроқ Бектенов ишхонанинг бош инженери бўлган.

Бишкекнинг хонадонларида ҳаво ҳарорати 26-январда ИЭМда бўлган авария туфайли кескин пасайган, иссиқ сув ва электр энергияси бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келиб қолган.

ИЭМдаги авариядан сўнг Нурлан Омуркул ўғли ускунанинг бузилганлиги сабабли жазога тортилишга тайёр эканини билдирган.

Премьер-министр Сапар Исаков 30-январда Миллий энергетика холдингга Бишкек ИЭМнинг раҳбари Нурлан Омуркул ўғли билан «Электр станциялар» ишхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Бердибек Боркоевни ишдан бўшатишни таклиф қилган.

Бош прокуратура ўша куни Бишкек ИЭМдаги авария факти бўйича «Масъулиятсизлик» банди асосида жиноий иш қўзғаган. Прокуратуранинг матбуот хизмати жавобгарликка Давлат саноат комитети, Миллий энергетика холдинг, «Электр станциялар» ишхонаси, Бишкек ИЭМ ва бошқа давлат органларининг амалдорлари тортилишларини маълум қилган.