Таълим министрлиги миллионлаган сом маблағ сарфланган китобларнинг мазмунини текшириб турмаган

1200
Бишкекдаги №67 мактабнинг дарс вақтидаги ўқувчиларнинг бирини мактаб партаси. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати

Таълим министрлиги йил сайин мактаб китоблари ва ўқув қуролларини босиб чиқаришга бир неча миллион сом сарфлайди. Бироқ «Клооп»нинг аниқлашича, муассаса 2017-йилгача китобларнинг мазмунини текширган эмас. Вазият қайта босиб чиқаришга тўғри келган икки низодан сўнг ўзгарди.

Қирғизистон таълим министрлиги 2016-йили бир миллиондан ошиқ китоб чиқаришга 64,5 млн сом сарфлаган. Ўқув қуролларига қанча сарфлангани аниқ эмас. Бироқ  2017-йилнинг декабрь ойигача министрлик Қирғизистонда ўзлари чиқарган китобларнинг мазмунини  текширмаган.

Китоб чиқариш бўйича бўлим раҳбарининг ўринбосари Чинара Курбанова бу нарсани ходимлар етишмаслиги туфайли муассаса ҳар бир китобнинг ёки ўқув қўлланмаларнинг мазмунини текширишга «етишмаслиги» билан тушунтирди — бўлимда ўзи билан бирга яна икки ходим ишлайди. Курбанованинг айтишича, муассаса бўлгани китобларни техник параметрлеринигина текширади. Масалан: сатр бошидаги хатоларни кузатишни ёки шрифтларнинг ўлчамларини ва мазмуни бўйича масалаларда муаллифларга, китоб тузувчиларига таянади.

Бишкек марказида жойлашган ер остидаги кўприкда китоблар сотган аёл. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати.

«Бизга китобча олиб келишди, биз текширдик: мана шундай бўлиши керак у. Худога шукр, у ерда техник параметрлар сақланибди. [...] Менинг муаллифларга ишончим бор. Агарда муаллифлар ўз асарларига имзо қўйишса, унда албатта, улар бу материал учун жавоб беришади», — дейди у.

Вазият 2017-йили министрлик техник комиссияни техник-эксперт қилиб, давлат тил бўлими билан Қирғиз миллий таълим академиясидан қўшимча икки ходимини тайинлагандан сўнг ўзгарган. Улар китобларнинг ва ўқув қўлланмаларининг  мазмунлари билан сифатига жавоб беришади.

Бу қайта нашр қилишга тўғри келиб қолган икки ўқув қўлланмасидаги хатолар натижасидаги низодан сўнг бўлди.

№1 ҳолат. Физика бўйича ўқув қўлланмадаги формуладаги хатолар

Баҳсни бирини физика бўйича «Мактаб физикаси  бўйича синфдан ташқари ишлар» ўқув қўлланмаси яратган. У 2016-йили 2500 нусхада чиққан.

Физика бўйича нашр қилинган китобдаги формулаларда хатолар топилган, иллюстрациялари йўқ бўлиб чиққан. Бунга қарамасдан Таълим министрлиги китобни нашр қилган ва бажарилган иш учун 92,5 минг сом тўлаб берган.

Иллюстрациясиз нашр қилинган физикадан «Мактаб физикаси бўйича синфдан ташқари ишлар» (Ўнгда) ўқув қуроли. Чапда ўқув қуроли аслида қандай бўлиши кераклиги кўрсатилган. Сурат: Александра Ли/Kloop.kg.

Муаммо бир ойдан сўнг ойдинлашган — унда муаллифлардан бирининг  қизи китобнинг тўлиқ якунланган вариантини олиб, Таълим министрлигига шикоят қилган — у босиб чиқарилган ўқув қуролини «макулатура» деб атаган.

«Бу ерда эксперимент ҳақида айтиб берадиган бир дона ҳам сурат йўқ [...] у ерда "фалончи суратни қаранглар" деб ёзилган, лекин суратнинг ўзи йўқ», — деди «Клооп»га отаси вафот этгандан кейин дарсликка муаллифлик ҳуқуқини олган Нургүл Койчуманова.

Унинг айтишича, нашр қилишда хатолар биргина иллюстрацияларда эмас, шунингдек, ҳошиялар ҳам сақланмаган ва физика формулаларида ҳам камчиликлар бор . «У ерда формулалар лотин ҳарфлар билан эмас, кириллча билан ёзилган — буни физик эмас, гуманитар фан эгалари ҳам тушунмайди», — деди у.

Бу ўқув қуролини нашр қилган «Эдем принт» нашриётининг раҳбари Олеся Аппазова хатолар уларнинг нашр учун жавобгар бўлган собиқ ходими туфайли бўлганини «Клооп»га билдирди.

«Давлат андозаларига (МАМСТ) кўра, бизнинг нашриётга қандайдир ўзгаришларни киритиш талаб қилинган ва биз уни қайтадан ёзма турда муаллифлар билан тасдиқлашимиз керак бўлади. Улар (муаллифлар) чиндан ҳам жуда кўп, сўнгра [бизнинг ходимлар] ўзлари қийналмай қўяқолайлик деган бўлишса керак», — дейди у.

Аппазованинг айтишича, бу борада китобларни келишишга «бир оз масъулиятсизларча» муомала қилган муаллифларнинг ўзларида ҳам айб бор.

«Бундай иш ўтказилган, асосан, улар бунга ўзларининг меҳнати синган ва бунинг барчасига бундай сифатсиз қараш — уларнинг нотўғри қилгани», — деб ҳисоблайди у.

Бундан ташқари, Аппазова Таълим министрлигининг комиссияси икки марта ўқув қуролларнинг макетларини текшириб, унга бир ойча вақт кетгазганини айтди.

«Техник комиссия аъзолари бизга икки марта макетларга имзо қўйган,  ҳеч ким  "Нимаси нотўғри" деган савол беришгани  йўқ [...] Бу ишга имзо қўйишгани етмагандай,  уни бутганлигини ҳам қабул қилишган», — дейди Аппазова.

Бишкекдаги №67 мактаб ўқувчилари дарсда. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати.

Таълим министрлигининг вакили Чинара Курбанова ўқув қуролларини қабул қилганини ва умуман суратли макетларни кўрмаганини айтди. Унинг айтишича, суратлар бўлиши кераклигини  билганда, иллюстрациясиз нашрга йўл бермас эди.

«Биз ўтказиб берилган суратлари йўқ, яланғоч қўл ёзмани кўрганмиз. Министрлик — бу оддий воситачи, у тўлаб беради холос», — деб ишонтирди у.

Ўз навбатида, ўқув қуроли муаллифининг қизи суратлари бор макетнинг нусхасини Курбановадан олганини айтди.

№2 ҳолат. Юзлаган грамматик хатолар

Қайта нашр қилишга тўғри келиб қолган иккинчи китоб — физика бўйича «Физика бўйича маълумотнома» қўшимча ўқув қуроли. Унинг нусхасини «Полиграфбумресурси» нашриёти нашр қилган.

Бу ўқув қуроли грамматик хатолар билан босиб чиқарилган — ҳар бетда тўрттадан хато бор. Ўқув қуролининг ўзи 159 бетдан иборат.

Хатолари белгиланган «Физика бўйича маълумотнома» ўқув қуроли. Сурат: Александра Ли/Kloop.kg

«Полиграфбумресурс» раҳбарининг ўринбосари Барчинай Кочконбаева «Клооп»нинг мухбирига унинг компанияси хатолар учун жавобгар эмаслигини айтди. Унинг фикрича, унга нашриёт томонидан ёлланган нашр ва китобнинг муаллифлари ўзлари айбдор.

«Нашр бўйича ишлашни бошқа одамлар бажаришган. Биз улар билан битим тузганмиз, улар бу учун ҳақ олишган ва албатта жавобгарчилик уларда», — дейди у.

Китобнинг ўзида ўқув қуролини нашр қилишда нашриёт «Китоб компани» нашриёти билан ҳамколик қилган. Буни Кочконбаева ўзи ҳам тасдиқлади. Бироқ нашриётнинг ходимлари Килич Коёналиев «Клооп»га улар китоб учун фақат муқовасини қилиб беришганини айтди.

Китобда кўрсатилган маълумотга қараганда, ўқув қуролида хатолар бор ёки йўқлигини Ф.Абдалова текширган. Кочконбаеванинг айтишича, бу «бир марталик»ка ёлланган штатдан ташқаридаги корректор. Нашриёт раҳбарининг ўринбосари Абдалованинг алоқа манзилларини беришдан бош тортди.

Бишкекдаги №4 мактаб кутубхонасидаги китоблар. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати.

Кочконбаева ўқув қуролларининг муаллифлари дастлабки вариантни текширишмай, уни хатолар билан маъқуллашган деб айтди.

«Муаллифлар текшириб, талабдагидай ўқиб чиқиб, шундан кейин улар қарорларига ишонишгандан сўнг имзо қўйиб, нашр қилишга рухсат беришлари керак эди.[...] Шундан кейингина биз уларнинг имзосини олгандан сўнг нашр қилишга берганмиз», — дейди у.

Умумийси китобнинг тўрт муаллифи бор, китобнинг бутунлай тамомлаш версиясини уларнинг биттасигина қўл қўйган — у Қирғиз таълим академиясининг ходими Бубусара Мурзаибраимова. У ўқув қуроли кўп хатолар билан чиққан деб ҳисоблайди.

«Китобда физик хатолар бўлган эмас. Унда майда хатолар бўлган, бироқ улар арзимаган хатолар. Ўқув қуролларини қўлланса бўлади, унинг хеч ёмони йўқ. Бу дегани асосийси эмас, бўлгани қўшимча ўқув қуролида», — деб ҳисоблайди у.

Бу ўқув қуролига эгалик қилиш ҳуқуқини олган Нургул Койчуманова Мурзаибраимовага қўшилмайди. Унинг фикрича, китобда кўплаган грамматик ва техник хатолар бор.

«Унда энг оддий  бўғин кўчириш қоидаси ҳам тўғри эмас — бу  қўпол грамматик хато», — дейди у.

«Клооп»нинг  журналистлари Таълим министрлигининг ходимлари билан суҳбатлашгандан сўнг муассаса нашриёт вакиллари ва муаллифлар билан учрашишган — бу учрашувда улар нашриёт китоблари ўз ҳисобларидан қайта нашр қилишлари керак эканлигига қарор қилишган.

«Эдем принт» нашриёти муаллифларга келишувга берган ўқув қуролининг тузатилган хатолари билан суратлари бор янги вариантини тайёрлаб қўйди. Койчуманованинг айтишича, ўқув қуролида қайтадан хатолар кўп бўлган ва у нашриётга ўзи томонидан тузатилган вариантини ўтказиб берган. «Полиграфбумресурси» нашриёти ҳозирча китобнинг янги вариантини тайёрламаган.