«Северэлектро» ИЭМдаги авариядан сўнг Бишкекда электр энергияси бўйича ҳисобот берди

711

«Северэлектро» ишхонасининг билдиришича, Бишкекда электр энергиясининг тарқатилиши «барқарорлашди». Узилишлар 26-январда Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авариядан сўнг юз берган.

«Северэлектро» электр энергия билан таъминлаш ўз ўрнига тушгани бўйича 1-февраль куни кечки пайт билдирди — ишхона маълумотига кўра, тарқатувчи тармоқлар «штат тартибида ишламоқда».

«ИЭМдаги вазият сабабли тўхтаб қолган электр энергияси шаҳарликларга қайта берила бошлади», — деб билдирди компания.

Кундузи 1-февраль куни ишхонага электр энергияси тўхтатилгани бўйича шикоятлар тушган, аммо ўша куни тунда камчиликлар бартараф этилган. «Северэлектро»нинг маълумотига кўра, Бишкекда электрмонтёрларнинг тезкор кўчма бригадаси ишламоқда.

Электр энергия билан таъминлаш 26-январда Бишкек ИЭМдаги авариядан сўнг тўхтатила бошлаган.

Бунинг ортидан кўп қаватли уйлар иссиқликсиз қолиб, хонадонларда хаво харорати совуб кетган. Станциядаги муаммолар Бишкекда  ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -10дан -25гача бўлган вақтга тўғри келиб қолган.

Марказий иссиқлик бериш тизими носозликларга учраганда шаҳарликлар  уйларини иситиш учун электр ускуналардан фойдалана бошлашган — бу эса тармоқларга куч келтириб электр энергиясининг ўчирилишига олиб келган.

Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 30-январь куни кечда авриядан беш кун ўтгач изга туша бошлаган.

Шунингдек, ИЭМдаги воқеа бош прокуратура ва парламент томонидан текширилишигача олиб келди — бош назорат органи жиноий иш қўзғаган ва депутатлар Бишкек ИЭМни янгилашга кетган 386 млн долларни ва аварияни текшириш бўйича комиссия тузган.

Премьер-министр Сапар Исаков бошчилик қилган ҳукумат ва иситиш мавсумига масъул амалдорлар бишкекликлар олдида кечирим сўрашган ҳамда айбдорлар жазога тортилишини ваъда қилишган.

Ҳозирча  Исаков икки етакчи хизмат вазифасидан олиниши бўйича топшириқ берди— улар ИЭМнинг директори ва «Электр станциялар» ишхонаси етакчисининг ўринбосари.