Ўзбекистон махсус хизматининг раиси истеъфога чиқди

1201

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) қудратли раиси Рустам Иноятов ўз лавозимини тарк этди ва президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди. У махсус хизматни 23 йил узлуксиз бошқариб келган. Иноятов нима учун ва қандай ишдан олинди.

Иноятовнинг истеъфоси бўйича Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати  расман 31 январда билдирди. Лекин,   «Озодлик», «Спутник» ва «Фергана»  каби айрим нашрлар бу ҳақда расмий хабардан бир кун олдин маълумот  тарқатган эди.

«Озодлик» радиосининг хабарига кўра , у 25 январда истеъфосини сўраб мурожаат қилган. 43 ёшли генерал-полковник Рустам Иноятовнинг ўрнига Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев келди.

Кейинчалик Иноятов президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди. Махсус хизмат раисининг расман истеъфо қилган куни Мирзиёев МХХ фаолиятини танқид қилган ва мазкур хизмат ислоҳ қилиниши кераклигини билдирган.

Иноятов Ўзбекистон МХХнинг бош лавозимини 23 йил давомида эгаллаб келди. У мазкур лавозимга 1995 йили келган. 2016 йили ўлканинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг Иноятов  давлат раҳбарлигига номзод қатори кўрилди. Чунки у 20 йилдан ортиқ муддат Каримовга яқин доирада бўлган.

Иноятов «ўз ихтиёри билан кетган»

Марказий Осиё бўйича эксперт Игорь Панкратенко Иноятов лавозимдан кетиш вақти келганига ўзи қарор қилган ва «ҳеч ким унга буйруқ бермаган» деб ҳисоблайди.

«[…] Ўзбекистонда бошқа ҳеч кимда бўлмаган сиёсий, куч ва иқтисодий қудрат имкониятига эга бўлган шахснинг осонликча истеъфога чиқарилиш эҳтимоли ҳақидаги гаплар шунчаки кулгуни қистатади», — деди Панкратенко CA-News сайтига берган интервьюда.

Экспертнинг қўшимча қилишича, сўнги 20 йил ичида Ўзбекистон МХХда «жуда кўп муаммолар» йиғилиб қолган, ва шу сабабдан бутун хизматни «тозалаш» керак бўлиб қолган. Панкратенконинг фикрича Иноятов бир йил аввалоқ кетишга тайёрланган.

Эксперт хулосасига кўра, Иноятов хатто ўзининг кетишини ҳам хорижда Ўзбекистондаги ислоҳотлар  «имиджини яхшилаш»да фойдаланди.  Панкратенко фикрича, МХХ раисининг кетиши ташкилотнинг кучини заифлатмайди.

Иноятов  «фахрий нафақага» чиқарилди

Марказий Осиё масалаларини ёритиб келувчи «Фергана» нашрининг бош редактори Даниил Кислов Kloop.kg журналисти билан суҳбатда истеъфо  Иноятовнинг «битиши» деб айтди.

«Президентнинг давлат маслаҳатчиси — бу фахрий нафақа ва истеъфо. Иноятов ортиқ ҳеч ким, у битди. Унинг ўрнига Мирзиёев учун қулайроқ шахс келди. У тизимни ислоҳ қилади, ҳар ҳолда Ўзбекистонда шунга умид қилинмоқда», — деди Кислов.