Туркиялик физика ўқитувчиси Қирғизистоннинг энг гўзал ерларини суратга олмоқда

1133
Сурат: Салик Исаков/Kloop.kg

Туркиялик 36 ёшдаги Зафер Динчер Ўш шаҳрида 14 йилдан бери яшаб келади. У дарс беришдан ташқари Қирғизистоннинг  узоқ ҳудудларига бориб, суратлар олади.

Германияда туғилган Зафер Динчер Туркияда билим олган. Меҳнат фаолиятини Қирғизистонда физика ўқитувчилигидан бошлаган.

У ўлканинг етти вилоятини айланиб, табиат манзараларини суратга олиб келади. Динчер биринчи фотоаппаратини қўлига 25 йил аввал олган. Профессионал фото суратчи қатори 5 йилдан бери таниқли.

Ҳозирда рафиқаси билан Ўш шаҳридаги «Сапат» лицейида физика фанидан дарс беришади. Улар икки нафар боланинг ота-онаси — 8 ёшдаги қизи Ўшда, 6 ёшли ўғли Таласда туғилган.

Баёнот Зафер Динчернинг номидан юритилади.

«Ўн тўрт йил яшашимиз ҳаёлимизга ҳам келмаган»

Аввалига эл-юрт кўрамиз деб келганмиз, бироқ Қирғизистонда 14 йил яшаб қолишимиз ҳаёлимизга келмаган.

Турмуш ўртоғим билан олий ўқув юртида танишганмиз. Турмуш қурганимиздан кейин унинг қариндошлари Қирғизистонга бориб ишлашимизга қарши бўлишган. Шунда биз борадиган ўлка унга ёқади деб ишонч билан айтдим.

Оиламиз билан Қирғизистоннинг етти вилоятида бўлдик. Ўш вилоятида 8 йили, Таласда 5 йил яшадик. Жалолободда эса кўп бўлдик. Норинда кўпроқ вақт яшадик.

Қирғизистоннинг барча районларидан машина билан ярим соатлик йўл юрсанг, ҳавоси тоза табиат қўйнига кириб борасан. Бундай имконият дунёнинг кўп жойларида йўқ.

Ўш менга ёқади, бу ерда томоша қиладиган жойлар жуда кўп. Олайда қанчадан-қанча тоғлар, яйловлар бор. Асосан ҳар бир ҳудуднинг ўзининг ўзгачалиги бор.

Cурат: Зафер Динчер

«Суратга олиш мен учун бизнес эмас»

Фотоаппаратни қўлимга ўқувчилик вақтимда олганман. Ота-онам профессионал фотоаппарат олиб берган. Суратга олиш — хоббим.

Бунинг натижасида қанчалаган жойларни кўриб, воқеаларга дуч келиб, одамлар билан танишдим. Қишлоққа борганда, улар сени танишмаса ҳам уйига чақириб, озиқ-овқат бериб, ёқимли муомалада бўлишади.

Бу ҳам қишлоққа тортиб турган қандайдир бир мотивацияларнинг бири бўлса керак.

Бошқа ўлкада яшасанг ҳам, шу ўлканинг келажаги учун имкони борича ҳаракат қилишинг керак — мен эса суратга олдим.

Ўшда олган расмларимни Норинда яшаган бир одам кўриб қолиб, кейин жанубий пойтахтга келиб кетса дейман.

Балки, чет ўлкаликлар ҳам Қирғизистон ҳақида маълумот олиб қолишади. Бу қирғиз туризми учун фойдали. Суратга олиш мен учун бизнес эмас.

Ижтимоий тармоқларга суратларимни жойласам, уларни 10 миинга яқин одам қизиқиб кўрган. Қирғизистон шундай жойми деб ҳавас қилишади. Баҳорда келишни режалаштираётган дўстларимиз ҳам бор.

Қирғизистон ҳақида батафсил маълумот сўраб, чет ўлкаликлар ҳам мурожаат қилишади.

Энг асосий бойлик Қирғизистонда бор — бу унинг табиати.

Сурат: Зафер Динчер

«Сулаймон тоғининг тўрт фаслдаги сурати бор»

Қирғизистон деганда, Иссиқкўл, Сонкўл, , Саричелак, Суусамирни эслашади. Бироқ бундан ташқари ҳам жуда чиройли жойлар борлигини кўпчилик билишмайди.

Агар бу ўлка табиатининг 10 фоизигина бошқа давлатда бўлганда, сайёҳлар оқиб келарди. Сабаби у ерда сайёҳлик яхши йўлга қўйилган.

Қирғизистонга келган сайёҳлар орасида профессионал фотографлар ҳам бор. Мени улардан фарқим — ўлкадаги тўрт фаслга гувоҳ бўлганим.

Шунинг учун ҳам менда Сулаймон тоғининг баҳор, ёз, куз ва қиш фаслида олинган суратлари бор.

Шу суратларнинг ичида чақмоқ тушган вақт ҳам бор. Май ойида чақмоқ одатдагидан кўп тушган эди.

Уни суратга олиш учун 5 соатга яқин кутдим. Тонгги соат 04:20лар атрофида олган сўнги суратим муваффақиятли чиқди.

Ўзгандаги улоқни суратга олиш учун бировнинг отига мингашиб, 500 отнинг орасига кирдим. Бундай ҳолатлар менинг ёдимда мангу қолади.

Бишкекда Ахмет Доган исмли суратчи дўстим бор. У кўпинча шимолий Қирғизистон ҳудудларини суратга олган, мен эса жанубий томонни. Суратларимизни бирлаштириб, китоб чиқарсак деган фикрдамиз.

Муаллифлар: Айбике Амангелди қизи, Жумагүл Кочкорбай қизи