Суд департаменти мажлисларни ёздириш учун суд залларини камералар билан жиҳозлашга уч йилда 480 млн сом сарфлайди — бу мажлисларни онлайн кўришга имкон беради.
Суд мажлисларини ёздириш учун камераларни ўрнатиш аввал Бишкек судларида бошланади — уларни 2018-йилнинг баҳор ойларигача ўрнатишни режалаштиришмоқда.
Қирғизистон судларидаги барча залларни жиҳозлашга уч йилда 480 млн сом сарфлайди. Бундай маълумотлар Қирғизистоннинг 2020-йилгача бўлган дастурий бюджетида кўрсатилган.
Суд ресурсларини бошқариш департаментининг раҳбари Аида Асаналиева «Клооп» мухбирига маълум қилишича, бу камералар ёрдами билан мажлисларни онлайн турда кузатса бўлади.
«Ускуналар синов лойиҳаси қатори Бишкекнинг уч суди учун сотиб олинди. Уни баҳор фаслигача тўлиқ ишга киритишни режалаштирмоқдамиз. Агар синов яхши ўтса, унда мана шундай ускуналарни бошқа судлар учун ҳам сотиб оламиз», — деди у.
Шунингдек, Асананалиева суд департаменти «судьяларни ва мажлис иштирокчиларининг хавфсизлиги» учун оддий камераларни барча судларга ҳам ўрнатишини қўшимча қилди. Бу камералар ҳозирча фақат Бишкек ва Чуй вилоятининг 16 судида ўрнатилган.
«[...] Ташқи кузатув системаларини ўрнатдик, аниқроқ айтганда, суд биносининг коридорларига, залларига, мажлиснинг иштирок этувчи фуқаролари билан судларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун судьяларнинг иш бўлимларига», — деди у.
Хавфсизлик камераларининг ёзувлари суд залларидаги камераларга қараганда қайсидир текширув учун сўроқ қилмайди — бу маълумотлар бир ой сақланиб, сўнгра улар ўчирилади.
Қирғизистоннинг 2020-йилгача дастурий бюджетига кўра, ҳукумат кузатув камераларини ўрнатиш орқали «суд жараёнини сақламасликка нисбатан берилган аризаларнинг» сонини ҳар йили 75дан 50гача камайтиришни ишора қилмоқда.
Суд залларида кузатув камераларини ўрнатиш бўйича 26-январда Жогорку Кенеш йиғинида суд департаментининг раҳбари Рустам Ибрагимов билдирган. У камераларни икки йил ичида барча судларда ўрнатишни ваъда қилган.