Бишкек ИЭМдаги носозлик сабаби аниқланмади, иссиқлик қачон берилиши номаълум

681

Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) етакчиси Нурлан Омүркул ўғли кун давомида иккинчи марта матбуот йиғини ўтказиб, фожеанинг сабаблари ап иссиқликнинг берилиши қачон қайта тикланишини билмаслигини айтди.

ИЭМ ва «Түндүкэлектро»нинг раҳбарлари 27-январда матбуот йиғини ўтказиб, бишкекликларнинг уйида иссиқлик билан ёруғлик йўқлиги сабаблари ҳақида маълумот беришди.

Бишкек ИЭМдани воқеа бўйича 27-январдаги биринчи ўтказилган матбуот  йиғинида иссиқлик шу куни кечки соат 22.00гача берилади деб сўз беришган.

Иккинчи йиғинда муассаса етакчиси Нурлан Омуркул ўғли муаммо қачон ҳал бўлиши номаълум эканлигини айтган.

«Қачон иссиқлик берилишини ҳозирча айтолмаймиз. Буни ўзимиз хам билмаймиз. Иссиқлик марказининг ўтказиш қувурлари, насос ускуналари текширилмоқда. Кимёвий тозаланган сув тўлиқ бўлиб берилмаяпти, қаердагир оқиб кетмоқда», — деди у.

Бу вақтгача мэр Албек Ибраимов, агар иссиқликнинг берилиши кечки соат 22.00гача қайта тикланмаса, махсус комиссия вице-премьер Айбек Шадиев етакчилиги остида айбдорларни топиб, жазоланишини билдирган.

Воқеанинг аниқ сабаблари ҳозиргача номаълум, бироқ «трубиналарнинг ва диверсиялар ёрилиши» бўлмаган.

«ИЭМда асосий ишни янги ускуналар бажаради, аниқроғи эски котелларга оғирлик берилмайди», — деди ИЭМнинг раҳбари.

Омуркул ўғли ишдан кетишга ва воқеа учун жавобгарликка тортилишига тайёрлигини билдирди.

Бундан аввалроқ ИЭМ ҳодиса модернизация қилишга улгирмай қолган ускуна сабабли юзага келганини айтишган. Модернизацияни ИЭМ 2017-йилнинг август ойида битирган. Бу билан TBEA Хитой компанияси шуғулланган — бунинг учун $ 386 млн олишган.

Мутахассислар ИЭМдаги воқеа оқибатларини бартараф қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ускуналарни ишлашида юзага келган муаммо, ИЭМдаги эски қозонлардаги сувнинг ҳарорати пастлагани сабабли бўлган. Иссиқ сувнинг ҳарорати меъёрдан пастлаган.

Шунингдек, матбуот йиғинида «Түндүкэлектро» етакчиси Искендер Кадиркулов ҳам иштирок этган. У ёруғлик берилишининг тўхташи ИЭМдаги воқаега алоқаси йўқлигини айтди.

Бишкекликлар шаҳарнинг айрим районларида иссиқликдан ташқари иссиқ ва совуқ сув берилмаётганини хабар қилишган.

«Бишкек иссиқлик маркази» раҳбарининг ўринбосари Михаил Кургановнинг айтишича, текширувлар вақтида 46 уйда иссиқ сувнинг ўтказиш қувурлари музлаб қолгани аниқланган.

«иссиқлик марказларининг режими нормада. Ускуналар штат тизимида ишламоқда. Биз 1877 турар-жойга хизмат қиламиз», — деди Курганов.

ИЭМдаги воқеа 26-январда кечга яқин бўлган, уни шу куни таъмирлашади деб умид қилишган. Етти соат ўтгандан кейин шаҳарликлар уйларидаги ҳароратнинг пастлашидан арз қилиб, ИЭМнинг вакиллари носозлик бўлганини хабар қилишган ва “муаммо бир неча соатда ҳал бўлади”- деб ваъда беришган.

Бироқ 27-январь куни эрталаб иссиқлик қайта берилмаган. Премьер-министр Сапар Исаков Бишкекни ва атрофидаги районларнинг яшовчилари учун иссиқлик ва иссиқ овқат марказларини очишни топширган.