Бишкек ИЭМдаги носозлик бартараф қилинди. Хонадонларга иссиқлик бир кун ичида берилади

645

Ҳукумат Бишкек ИЭМдаги авария бартараф этилди ва иссиқлик бир сутка ичида босқичма босқич берила бошлайди. Станциядаги жиҳозлар 26 январда сув температурасининг икки баробарга тушиб кетиши ортидан ишдан тўхтаган.

Ҳукуматнинг матбуот котиби Гульнура Торалиева бир кун ичида уйларга иссиқлик берилиши ўз меъёрига қайтишини хабар қилди.

«Уйларга иссиқлик босқичма-босқич берилади. Айрим районларда эрта, баъзиларида — кечроқ», — деб ёзган Торалиева.

Миллий энергохолдинг матбуот хизмати билдиришича, Бишкек ИЭМда иссиқ сув ва электр нагрузкасини стабиллаштирувчи қўшимча иссиқлик қозони ўрнатилган.

«Станциянинг модернизасияланган қисми штатли тизимда ишламоқда. Модернизация қилинган тўртинчи блок ҳисобига нагрузка сақланиб турибди. Техник хатолик эски энергетика блогидан чиққан», — дейилади Миллий энергохолдинг маълумотида.

Премьер-министр Сапар Исақов  27 январь кечида ИЭМга борди ва Давлат экотехинспекцияга авария воқеаси бўйича текширув ўтказиб, айбдорларни жазолашни топширди.

Бундан аввалроқ ИЭМ ҳодиса модернизация қилишга улгирмай қолган ускуна сабабли юзага келганини айтишган. Модернизацияни ИЭМ 2017-йилнинг август ойида битирган. Бу билан TBEA Хитой компанияси шуғулланган — бунинг учун $ 386 млн олишган.

ИЭМдаги воқеа 26-январда кечга яқин бўлган, уни шу куни таъмирлашади деб умид қилишган. Етти соат ўтгандан кейин шаҳарликлар уйларидаги ҳароратнинг пастлашидан арз қилиб, ИЭМнинг вакиллари ИЭМнинг вакиллари носозлик бўлганини хабар қилишган ва муаммо бир неча соатда ҳал бўлади деб ваъда беришган.

Бироқ 27-январь куни эрталаб иссиқлик қайта берилмаган. Премьер-министр Сапар Исаков Бишкекни ва атрофидаги районларнинг яшовчилари учун иссиқлик ва иссиқ овқат марказларини очишни топширган.

ИЭМдаги носозлик ҳаво температураси 10 даражадан ошмаган, кечаси эса -20 даражагача етган аномал совуқлик вақтига тўғри келди.