«Миллий энергетика холдинг компанияси» бошқармасининг раиси Айбек Калиев Ўзбекистонга электроэнергия экспорт қилиш тўхтатилгани ҳақида билдирди — экспорт қилиш Қирғизистонда об-ҳаво яхшилангандан кейин жонланади.
«Миллий энергетика холдинг компанияси»нинг матбуот котиби Аман Калибеков «Клооп» мухбирига маълум қилишича, Ўзбекистонга электроэнергия экспорт қилиш 26-январда тўхтатилган ва унга Қирғизистондаги совуқ сабаб бўлган.
«Электроэнергиясини экспортга чиқариш об-ҳавога боғлиқ. Бу шартномада ёзилган. Об-ҳаво яхшиланиши билан электроэнергияни экспорт қилиш жойнланади», — деди Калибеков.
Калибеков экспорт қилиш тахминан қачон жонланиши ва уни тўхтатиш Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида айтмади.
Қирғизистон билан Ўзбекистон электроэнергиясини экспорт қилиш бўйича шартномага 2017-йилнинг октябрида қўл қўйган. Экспорт 2017-йилнинг декабрида бошланган ва 2018-йилнинг март ойигача давом этади.
Қирғизистон Ўзбекистонга бир килловатига 0,024 доллар баҳоси билан 550 млн кВт/с сотишни режалаштирмоқда.
Қирғизистонда об-ҳаво 26-январда кескин ўзгара бошлаган — масалан: Чуй вилоятида кундузи ҳавонинг ҳарорати Цельсий бўйича -15 даражага тушган.
Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) совуқ об-ҳаво камида 29-январгача давом этиши ҳақида билдирган.
«Бундай аномал совуқ ҳаво яйловларда ҳайвонларни сақлашни, машина, энергетика ва коммунал хизматларнинг ишини қийинлаштиради», — деб айтилади ФҲМнинг маълумотида.