Бишкек шаҳар суди «Бир Дунё — Қирғизистон» ташкилоти ва МХДҚ ўртасидаги можаро махсус хизмат томонидан тўхтатилди — ҳуқуқ ҳимоячилари давлат қўмитасини «Бир Дунё» томонидан «тинтувга тўсқинлик» билдиргани учун МХДҚни судга берди.
Бишкек шаҳар суди ўз қарорини 25-январда чиқарди — унда судья 2017-йилнинг октябрида миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) томонининг билдирувини «ҳақиқатга хосмас» деб айтган Биринчи май район судининг ҳукмини бекор қилди.
МХДҚ 2017-йилнинг январидаги през-релизида «Бир Дунё — Қирғизистон»нинг ҳуқуқ ҳимоячилари «тинтувга тўсқинлик қилишган» ва Ўшда қирғизистонликни қўлга олиш вақтида «можаро чиқаришга ҳаракат қилган» деб билдирган.
Бироқ ҳозирда МХДҚ пресс-релизда улар «Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳақида нодавлат ташкилотлар «Бир Дунё» ҳақида айтганмиз деб тъакидлашмоқда.
Бишкек шаҳар суди МХДҚ келтирган сабабларини улар томонга ўтиб, аввалги қарорни ортга қайтариш учун ишончли деб ҳисоблади.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг раҳбари Исмаилова ҳукмни юқори инстанция — Олий судга арзланишини маълум қилди.
«Бир Дунё — Қирғизистон» билан МХДҚ унинг ўртасидаги келишмовчилик 2017-йилнинг бошида махсус хизмат Ўшда қирғизистонлик шахсни экстремистик фаолиятда гумон қилиб, қўлга олгандан сўнг бошланган.
Унда қўлга олинган шахсни зудлик билан воқеа бўлган жойга келган адвокат Валерий Вахитов ҳимоя қила бошлаган. Исмаилованинг тасдиқлашича, Вахитов бу вақтда ўзини уларнинг ташкилоти томонидан кўрсатмаган, бироқ МХДҚ ўзининг пресс-релизида «Бир Дунё — Қирғизистон» томонидан «тўсқинлик қилиши» ҳақида билдирган.