Талас вилояти ҳукумати йўлларга ўрнатилувчи видекамераларни сотиб олиш учун тендер эълон қилди. Ускуналарни сотиб олиш учун 10 млн сом сарфлашни режалаштирмоқда, видеокамераларни шаҳарга кирувчи ва шаҳардан чиқувчи йўлларга ўрнатилади.
Талас мэрияси 23-январда камераларни сотиб олишга тендер эълон қилди ва у 14-февралга қадар давом этади.
Талас мэрияси ҳузуридаги уй-жой ва коммунал ҳўжалигининг бош мутахасиси Руслан Жээнбеков «Клооп»нинг мухбирига сўз йўл ҳаракати қоидаларини бузилишини рўйхатга олувчи иккита тизим тўғрисида бўлишини билдирди.
Унинг айтишича, бу камералар шаҳарга кирувчи ва чиқувчи йўлга ўрнатилади.
Жээнбеков ҳукумат камераларни ўрнатиш учун битим тузган хитойнинг «Хуавэй» компанияси Таласда қоида бузарликларни рўйхатга олувчи тизимни ўрнатмаслигини айтди.
Премьер-министр Сапар Исаков 11-январда «Ақилли шаҳар» лойиҳа бўйича йўлларда камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан битим тузган.
Хитой компанияси лойиҳанинг инвестори бўлиб, камераларни ўрнатишга 60 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Камераларни ўрнатишга кетган ҳаражатни ҳукумат компанияга жарималардан тушган пуллар ҳисобидан қайтариб беради.
Компания камераларни бир ярим йил ичида ўрнатиши керак.