Ўш вилоятидаги Аравон район суди ўсмир қизнинг бувиси ва қайнонасини «никоҳга мажбурлагани» учун икки йилгача шартли турда судлади. Қизнинг турмуш ўртоғига «жинсий ҳаракатларга амалга ошириш» бўйича айб қўйилди.
Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов «Клооп» хабар қилишича, Аравон район суди 11-январда 16 ёшдаги ўсмир қизнинг бувисини бир йиллик синов муддатга шартли равишда кесиш ҳукмини чиқарди.
Судланган аёл набирасини бир йил аввал 20-январда «мажбуран» никоҳлашда айбланган.
«Суд ўсмир қизнинг бувисини 3 йилга эркинликдан ажратиш ҳукмини чиқарган. Белгиланган жазо шартли деб ҳисобланиб, бир йиллик синов муддатга шартли кесилди», — деди Осмонкулов.
Бундан ташқари қизнинг қайнонаси ўтган йилнинг октябрь ойида икки йилга шартли кесилган. Ўсмир қизни никоҳлаган домлага ҳам иш қўзғалиб, бироқ жиноят белгилари аниқланмай, жиноий иш тўхтатилган.
Имом ўз кўрсатмасида никоҳланаётган қиз 18 ёшга тўлганини айтганини билдирган.
Араван район ички ишлар бошқармаси жабрланувчининг 20 ёшдаги эрига «Ўн олти ёшга тўлмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш ва сексуал сифатга эга бошқа ҳаракатларни амалга ошириш» бўйича жиноий иш қўзғаган.
Осмонкулов билдиришича, ҳозирда айбланаётган турмуш ўртоғи Қирғизистондан ташқарида бўлгани учун тергов ишлари якунланмаган.
Никоҳланган ўсмир қиз кўзи ёриб, ҳозирда қайнонаси билан яшамоқда.