Таълим министрлиги: Қаттиқ совуқ бўлса мактаблар ва бола боғчаларнинг иши тўхтатилади

702

Маориф министрлиги маълум қилишича, совуқ қаттиқ бўлса, ўлка бўйича мактаблар ва болалар боғчалари ўқув жараёнларини тўхтатишади. Мактаблар ва болалар боғчаларининг директорлари ҳар куни ҳавонинг ҳароратини ўлчаб туришлари керак.

Қирғизистоннинг фан ва маориф министрлиги билдиришича, агар қаттиқ совуқ  бўлса мактаблар билан болалар боғчаларидаги ўқув жараёнлари тўхтатилади.

Мазкур муассаса мактаблар билан болалар боғчаларининг директорларига ҳар куни ҳавонинг ҳароратини текшириб, бу бўйича маориф министрлигига маълумот топшириб туриш вазифасини юклади.

Мактаблар билан болалар боғчаларида ўқув жараёнини тўхтатиш бўйича қарор касалликларни олдини олиш департаментининг буйруғи асосида қабул қилинади.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) 23-январда ҳавонинг ҳарорати кескин пастлаб кетгани бўйича маълумот тарқатган. Республиканинг айрим ҳудудларида совуқ об-ҳаво 30-январгача давом этиб, ўлканинг бошқа районларида ҳавонинг ҳарорати -40 даражагача бўлади.

«Бундай аномал совуқ ҳаво яйловларда ҳайвонларни сақлашда, автомашина, энергетика ва коммунал хизматларнинг ишини қийинлаштиради», — деб айтилади ФҲМнинг маълумотида.