ИИМнинг «Шумкар» махсус йўналишдаги полкига 1,8 млн сом «ноқонуний» ўтказилгани аниқланди

655

Ички ишлар министрлигининг ички текшириш хизмати билан бош прокуратура «Шумкар» махсус йўналишдаги полкининг ходимларига 1,8 млн сом ноқонуний тўланганини аниқлади.

ИИМнинг матбуот хизматидан «Клооп»га хабар қилишларича, бир йил оралиғида Ўш шаҳрининг Ўш шаҳрининг «Шумкар» полки ходимларига меҳнат таътилига деб тўлаб берилган 1 млн 827 минг сом ноқонуний ўтказилган.

«2016-йилнинг 1-январидан 2017-йилнинг 31-декабригача бўлган оралиқда Ўш шаҳрининг “Шумкар” махсус йўналишдаги полкининг ходимлари 1 млн 827 минг сомни ташкил қилган пулни ўзларига ноқонуний ўтказиб олишган», — деб маълум қилинади министрликнинг билдирувида.

ИИМ мазкур факт бўйича ички текширув ишларини олиб бориб, «Шумкар» полки етакчисининг ўринбосари ва молия бўлимида ишлаган икки ходимни ишдан четлатди.

Бундан ташқари, махсус йўналишдаги полк етакчиларига нисбатан кучли тартибдаги жазо чоралари қўлланилган.

Хизмат текшируви натижасида тўпланган материалларга юридик баҳо берилиши учун бош прокуратурага жўнатилган.

Маълумотга кўра, ишдан четлатилганлар ички ишлар органларига ишга қайтиб келишадими йўқми бу текширув натижасида маълум бўлади.