ИИМ Арсланбек Тойдиев томонидан гўёки давлат органи ўғирланган автомашиналарни "яшираётгани" бўйича эълон қилинган маълумотни инкор қилди.
Ўғирланган машиналар бозорини гўёки "ҳимоя қилаётгани" бўйича маълумотга ички ишлар министрлигининг (ИИМ) реакцияси Тойдиев номидан мурожаат йўллагандан кейин бир кун ўтиб пайдо бўлган.
ИИМнинг матбуот хизмати маълум қилишича, интернетда тарқалган маълумот «ҳақиқатга тўғри келмайди».
«Бундай маълумот ички ишлар органларининг обрўсини тушириш мақсадида тайёрланган», — деб айтилади ИИМнинг билдирувида.
Муассасанинг қўшимча қилишича, Арсланбек Тойдиев ўзи милиционерлар билан боғланиб, маълумотни эълон қилинишига алоқаси йўқлигини билдирган.
«Мен аввалроқ бу сайтда эълон қилинган мақолага ўзимни ҳеч қандай алоқам йўқлигини расмий билдирганман. Агар кимдир мен билан ҳисоблашгиси келаётган бўлса, унда мени ўзларининг ифлос ўйинларига тортиб, менинг номимга доғ туширишмасин», — деб келтирди ИИМ Тойдиевнинг сўзларини.
ИИМ раҳбариятига нисбатан айбловлар
ИИМ раҳбариятининг Россия ва МДҲ ўлкаларидаги ўғирланган автомашиналарни сотиш бозорига алоқаси ҳақидаги маълумот 23-январда фейсбукдаги «Компромат КГ» номли ижтимоий гуруҳ саҳифасида эълон қилинган. Уни Адис Жумагулов эълон қилган.
Шундай мазмундаги хабарни «Дизель» форумига ҳам чиқаришган, бироқ эртаси куни бу мавзу модератор томонидан ёпилган.
Арсланбек Тойдиевнинг номидан эҳтимолий эълон қилинган маълумот матнида агар у вафот этадиган бўлса, айбдорларни Қирғизистон ИИМ раҳбарияти орасидан излаш керак деб айтилган.
«Министрнинг ўринбосари Данияр Абдикаров билан унинг ички ишлар органларидаги ишчилари билан мени йўқ қилинишимдан манфаати бор деб тўлиқ жавобгарлик билан билдираман», — деб айтилади эълон қилинган маълумотда.
Шунингдек маълумот эгаси унда «ИИМ раҳбарияти учун ноқулай маълумоти бор» бўлгани учун ҳаёти учун хавфли бўлмоқда деб тасдиқлади. Муаллифнинг айтишича, ИИМ етакчисининг ўринбосари Данияр Абдикаров билан Бишкек ШИИБ раҳбарининг ўринбосари Мирлан Мухтаров ўғирланган автомашиналар бозорини «ўз қўлига олишни» исташмоқда.
«Бу одамлар автомашиналарни ўғирлаш ва қонунийлаштириш билан шуғулланаётганларни бир гуруҳдан бошқа гуруҳга алмаштириш билан шунчаки бозорни бўлиштиришмоқда. Мана, айни дамда авто бозорда бу тармоқни "монополияга" айлантириб олган янги гуруҳ ишламоқда», — деб айтилади мурожаатда.
Мурожаат охирида Конституциянинг кафолати қатори президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Қимматбаҳо автомашиналарни ўғирлаганларни ушлаш
ИИМнинг матбуот хизмати 20-январда люкс классдаги автомашиналарни ўғирлаш ва қонунийлаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олингани ҳақида маълум қилган.
ИИМнинг маълумотига кўра, Россия билан Қирғизистон фуқароларидан иборат гуруҳга машиналарни чегарадан ўтказишга давлат органларининг ходимлари ёрдам беришган. Ўғирланган машиналарни эса қонунийлаштириш билан ИИМнинг фикрича, давлат рўйхатга олиш хизмати қошидаги ҳайдовчилик таркибни ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш департаментининг ходимлари шуғулланишган.
Тезкор ходимлар 47 ўғирланган қимматбаҳо машинани топишган.