Соғлиқни сақлаш министрлиги Бишкекдаги №1 касалхонанинг янги биносини қуриш учун инвестор изламоқда. Ҳозирги касалхонанинг биноси «авария ҳолатида» бўлгани учун буздирилади.
Премьер-министр Сапар Исаков Соғлиқни сақлаш министри Талантбек Батиралиев билан инвестицияларни жалб қилиш ва ривожлантириш бўйича агентлигига Бишкекдаги №1 касалхонанинг янги биносини қуриш учун инвесторлар топишни топширди.
Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Елена Баялинова «Клооп» журналистига билдиришича, бино буздирилади, сабаби у «авария ҳолатида» турибди.
Унинг айтишича, шаҳар касалхонасининг янги биносида ўринлар сони ортади, бу 400-500 беморни қабул қилиши мумкин.
«Бу стандарт касалхона бўлиши керак. Бугунги кунда бирорта ҳам бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмаган, шунингдек канализация, иссиқлиқ воситалари ҳам таъмирдан ўтмаган», — деди Баялинова.
Бишкекдаги №1 шаҳар касалхонасининг биноси ўтган асрнинг 1930-йиллари чехиялик «Интергельпо» кооперативи томонидан қурилган. У тезкор жарроҳлик ёрдам кўрсатиш бўйича стационар қатори тузилган, бироқ вақт ўтиши билан йўналишли касалхона бўлиб қолган.
2017-йилнинг ноябрида №1 касалхона ёнига янги биноси қурилган. Клиникага кардиология, юрак-қон томирлар хирургияси ва гастроэнтерология йўналиши бўйича замонавий ускуналар ўрнатилади. Касалхоанининг очилиш маросими яқин вақтларга режалаштирилмоқда.